loader
Foto

Фаластин: Исроил мусулмонларнинг мактабларини бомбардимон қилмоқда

Исроилнинг Ғазо жанубидаги Хон Юнис шаҳридаги мактабга уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди.

Ҳаво ҳужумлари пайшанба куни UNRWA  Бош комиссари Филиппо Лаззаринининг "мактаблар, тиббиёт муассасалари ва БМТ муассасалари ҳеч қачон нишонга олинмаслиги керак" деган баёнотидан кейин амалга оширилди.

7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий кампаниясида 18 608 киши ҳалок бўлди, улардан 7 729 нафари болалар. Бу рақамга UNRWAнинг 135 нафар ходими киради.

Исроил Ғазога бостириб киришда олдинга силжишда давом этмоқда, армиянинг расмий вакили Авичаи Адраи армия Ғазо шаҳрининг Шужая туманидаги Бригада ал-Қассам баталёнининг штаб-квартирасини вайрон қилганини айтди.

Исроил кучлари Ғазода қаттиқ қаршиликка дуч келмоқда: Ғазога қуруқликдан бостириб кириш чоғида камида 116 аскар, шу жумладан сешанба куни Шужаяда 9 аскар ҳалок бўлди.

Айни пайтда Исроил ҳарбий разведкаси раҳбари Аарон Ҳалива жангни "бир неча аренадаги кампания" деб атаганидан сўнг, Ғазо секторидаги Исроил уруши "яқин ойларда давом этишини" айтди.

Вашингтондан олинган маълумотларга кўра, Оқ уй уруш эрта якунланишини кутмоқда.

Чоршанба куни Қўшма Штатлар Исроилга "яқин келажакда" Ғазо секторида ХАМАС билан урушни камайтиришни маслаҳат берди. Президент Жо Байден эса Ғазо секторидаги тинч аҳолининг ҳаётини сақлаб қолиш учун кўпроқ эҳтиёт бўлишга чақирди.

АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан Тел-Авивда Бош вазир Бенямин Нетаняху ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан Ғазо секторидаги урушни муҳокама қилиш учун музокаралар чоғида шундай чақириқ билан чиқди.

Вашингтон Исроилни “ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи”га эга эканини эълон қилиб, уни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди, бироқ Фаластин ҳудудидаги тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётгани яқин иттифоқчилар ўртасида келишмовчиликни келтириб чиқармоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР