loader
Foto

Оятал курсий Қуръоннинг саййиди эканлиги ва исми аъзам ҳақида

Оятал курсийнинг нега Қуръоннинг саййиди дейилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Агар ўзинг фикрлаб сабабини топишга ожизлик қилаётган бўлсанг, у ҳолда, бизнинг Оятал курсийнинг қисмлари ва даражалари ҳақида ёзганларимизга бир назар сол! Биз бу мавзу билан боғлиқ маърифатуллоҳни, Аллоҳнинг зот ва сифатларини билиш ҳақида баён қилдик. Бу масалалар Қуръон илмларининг энг улуғ ғоясидир. Бошқа илмларни ўрганишдан мурод айнан шу илмни (Аллоҳнинг зот ва сифатларини) билиш. Лекин бу илмдан мурод фақат шу илмнинг ўзидир.

Аллоҳнинг зоти ва сифатлари ҳақидаги илм фақат ўзига тобе бўлган илм бўлиб, бу илм бошқасига тобе бўлмайди. Оятал курсийда ҳам Аллоҳнинг зоти, сифатлари ва феъллари баён қилинади. Бу ҳолат бошқа оятларда эмас, фақат Оятал курсийдагина учрайди.

Оятал курдсийдаги “Аллоҳ” лафзида Унинг зотига ишора бор.

“Ла илааҳа иллаллоҳ”(Маъноси: Аллоадан бошқа илоҳ йўқ.) калимасида тавҳидга ишора бор.

Ал-Ҳаййул Қоййуум” лафзи эса Аллоҳнинг сифатларига ва Унинг азаматига ишора қилади. “Қоййум”нинг маъноси Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот демакдир. Унинг қоим бўлиши ҳеч нимага боғлиқ эмас. Лекин қолган ҳамма нарсанинг қоим бўлиши Унга боғлиқдир. Бу эса У зотнинг чексиз ва чегарасиз қудрати ва азаматидан далолатдир.

“Ла таъхузуҳу синатув валаа навм” (Маъноси: Уни на мудроқ, на уйқу олмайди.) лафзида эса кейин яратилганларнинг васфидан муназзаҳ ва пок экан лигига ишора бор. Аллоҳ таолони ҳар турли нуқсондан деб улуғлаш (тақдис) маърифатнинг бир йўналиши бўлиш би-лан бирга, бир вақтнинг ўзида маърифатнинг энг аниқ ва очиқ қисмидир.

Лаҳу маа фис самаваати ва маа фил арз” (“Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир” деган маънони билдиради.) лафзи ҳар нарсанинг Аллоҳ томонидан яратилганлиги, осмонлар ва ернинг Аллоҳцан келганлиги ва яна Аллоҳга қайтишига ишора бор.

“Ман заллазий йашфаъу ъиндаҳуу иллаа биъизниҳ”(Маъноси шундай: Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди.) калимасида ер юзидаги барча мулк, ҳукм қилиш ва амр бериш ёлғиз Аллоҳга хос эканлигига ишора бор. Шафоатнинг эгаси Удир. Бошқаларни шафоат қилишга изн берувчи, улуғ зотларга бошқаларни шафоат қилиш шарафини берувчи ҳам Унинг Ўзидир. Бундан мол-мулк ва амр беришда Унинг шериги йўқлиги маълум бўлади.

Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум ва лаа йуҳийтууна бишайъим мин илмиҳии иллаа бимаа шааъа”(Маъноси шундай: “У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар”.) калимасидан қуйидагиларни англаш мумкин: илм илоҳий ва илм Аллоҳнинг Ўзигагина хос. Унинг зоти ҳақида Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Бошқалари эгаллаган билим ҳам Аллоҳнинг иродаси ва изни билан уларга инъом қилинган.

Васиъа курсиййуҳус самааваати вал арз” (Маъноси шундай: “Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир”.) калимасида эса Аллоҳнинг мулки улуғворлиги, қудратининг мукаммаллиги таъкидланган. Бу жумлада шундай бир сир борки, уни англаб етиш имконсиз. Унинг курсисини ва сифатларини билиш, ер ва осмонларнинг кенглигини идрок этиш жуда юксак ва сирли илмдир. Бу илмнинг бошқа илмларга боғлиқлиги ҳам бор.

“Валаа йаъуудуҳу ҳифзуҳумаа”(Маъноси қуйидагича: “Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди”.) калимасида эса қудрат ва камолат сифатларига, бу сифатларнинг нуқсон ва ожизликдан пок эканлигига ишора қилинган.

Ва ҳувал ъалиййул ъазийм” (“У энг юксак ва буюкдир” деган маънони билдиради.) калимаси эса сифатлар билан боғлиқ икки муҳим асосга ишора қилади. Бу икки асоснинг шарҳи узоқ чўзилади. Биз бу икки асоснинг изоҳини “Ал-муқсидул асма фи асмаиллоҳил ҳусна” номли китобимизда баён қилганмиз. Бу масалаларни шу асардан ўқиб олиш мумкин.

Юқорида маъноси таҳлил қилинган оятлар ҳақида фикр юритиб кўр. Аллоҳнинг барча оятларини ўқиб чиқсанг ҳам, Оятал курсийдан бошқа бирорта оятда тавҳид, тақдис тақдис (Аллоҳ таолони ҳар турли нуқсондан пок деб улуғлаш) ва улуғ сифатларнинг жам бўлганини кўрмайсан. Шу сабабдан Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам Оятал курсийни Қуръон оятларининг саййиди деганлар.

“Шаҳидаллоҳу” оятида (Оли Имрон сурасининг 18-ояти.) фақатгина тавҳид масаласи бор.

16. Улар: «Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин», дейдиганлардир. “Қул ҳуваллоҳ” оятида (Ихлос сураси) тавҳид ва тақдис (Аллоҳни нуқсонсиз деб эслаш) мавзуси бор.

“Қулиллааҳумма Мааликул мулк” ояти(Оли Имрон сурасининг 26-27-оятилари.) феъллар ва қудратининг мукаммаллиги ҳақида.

26.    Сен: «Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.

27.    Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан», деб айт. (Кўриниб турибдики, бу икки оятда жуда ҳам улкан маънолар ўз аксини топган. Ягона Аллоҳнинг фақат Ўзига хос камолот сифатлари жамланган. Шунинг учун ҳам ушбу икки оятни кундалик вирд-вазифа сифатида ўқиб юриш тавсия қилинади.)

Фотиҳа сурасида бу сифатлар очиқ баён қилинмаган бўлса-да, рамзлар билан ишора қилинган. Лекин бу сифатларнинг шарҳини фақатгина Оятал курсийда кўриш мумкин. Ҳашр сурасининг охири ва Ҳадид сурасининг боши маъно жиҳатдан Оятал курсийга яқин туради. Бу иккисида ҳам Аллоҳнинг сифат ва исмларига оид жуда кўп масалалар жам бўлган. Аммо уларда ҳам бу мавзулар биргина оятдан иборат Оятал курсийдаги каби зикр қилинмаган.

Агар юқоридаги оятлар билан Оятал курсийни солиштириб кўрсанг, Оятал курсийда мақсад ва ғоялар мужассамлигига гувоҳ бўласан. Шу сабабдан Оятал курсийни, ҳақли равишда, оятларнинг саййиди дейиш мумкин. Зеро, Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

“У (Оятал курсий) оятларнинг саййидидир”(Тўлиқ ҳадис қуйидагича: “Ҳар нарсанинг бир чўққиси бор. Қуръоннинг чўққиси Бақара сураси. Унда Қуръоннинг саййиди бўлган бир оят бўлиб, у Оятал курсийдир”.).

Оятал курсийда ал-Ҳаййул Қоййум исмлари бор экан, у қандай қилиб оятлар саййиди бўлмаслиги мумкин? Ал-Ҳаййул Қоййум исми аъзам ҳисобланади ва унда бир қанча сирлар яширин. “Исми аъзам Оятал курсийда ва Оли Имрон сурасининг бошидадир” мазмунидаги ривоятлар етиб келган. Булар ал-Ҳаййул Қоййумнинг исми аъзам эканлигига далилдир.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги амри ҳам Оятал курсийнинг исми аъзам эканлигига исботдир:

111. Бутун юзлар тирик ва доим турувчи зотга бош эгмиш. Батаҳқиқ, ким зулм кўтарган бўлса, ноумид бўлмиш.

Имом Ғаззолийнинг

"Қуръони Каримнинг жавоҳирлари ва дурлари" китобидан



СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР