loader
Foto

Ғазодаги Исроил терроризми

Ғазо аҳолиси сионистлар армияси томонидан вайрон қилинган уй-жойларидан маҳрум бўлиб, у ёки бу хавфсиз ҳудудларда шошилинч равишда қурилган чодир лагерларига кўчишга мажбур бўлган. Бу лагерлар уларга қандайдир бошпана берди, гарчи Ғазога келган совуқ ва ёмғирдан озгина ҳимоя қилсада.

Бу муаммоларнинг барчасига очлик қўшилди. Ғазо аҳолиси, аёллар, болалар, қариялар бир неча кун оч қолишади. Рафаҳ чегара пунктининг ўтказиш имконияти пастлиги туфайли маҳсулотлар Ғазога етиб келишга улгурмаяпти.

Жаҳон озиқ-овқат дастури матбуот котиби шундай деди: Ғазо секторидаги озиқ-овқат тизими ўтиш жойлари ёпиқлиги ва ишлаб чиқариш йўқлиги сабабли барбод бўла бошлади. Ғазодаги эҳтиёжлар, ўтиш нуқталарининг ёпилиши туфайли инсонпарварлик ташкилотларининг имкониятларидан ошиб кетди.

Халқаро ташкилотлар озиқ-овқат етказиб бериш учун қўшимча ўтиш жойлари очиш орқали вазиятни яхшилаш мумкинлигини айтишмоқда. Чегараларда озиқ-овқат юкланган юк машиналари тўхтаб, Ғазога кира олмаяпти. Аммо сионистик ҳукумат қўшимча гуманитар йўлакларни очишдан бош тортмоқда.

Исроил ҳукумати вакили: Биз инсонпарварлик ёрдамининг Рафаҳдан бошқа ҳеч бир ўтиш жойи орқали Ғазо секторига киришига рухсат бермаймиз.

Аслида сионистлар сунъий равишда чидаб бўлмас яшаш шароитларини юзага келтирмоқда. Лекин аҳолининг аҳволи учун барча масъулиятни Қаршилик ва Хамасга юкламоқчи.

Исроил ҳукумати вакили шундай деди: Ғазо секторидаги азоб-уқубатларнинг сабабчиси Хамас.

Буларнинг барчаси Фаластин жамиятида Хамасга қарши кайфиятни уйғотиш ва Қаршилик ҳаракатини жангни тўхтатишга кўндириш учун қилинмоқда, бу очиқ террорчилик ҳаракатидир.