loader
Foto

Янги ботил дин: Самовий динлар бирлиги...

Саодат асридан кейин ислом оламида ва мусулмонлар динидаги фитналар бир неча саноқсиз кўринишда ҳар-хил тус олди, бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аниқ хабар берган бўлишига қарамай: «Мендан кейин сизлрдан ким яшаса кўп ихтилоф кўради...»,(Абу Довуд, 4607. Аҳмад, 17185)«амалларга тезроқ чаққон бўлинглар; фитналар қоронғу кечадай бўлади, киши мўмин бўлиб тонг оттиради, кофир бўлиб тунга киради, ёки мўмин бўлиб тунга киради, кофир бўлиб тонг оттиради; динини дунёдан таклиф қилинган нарсага сотади»,(Муслим, 118) маълумки олимлар фитналарга ва ихтилофларни бартараф қилишга қарши курашишига қарамай бу қора нуқта кенгайишда давом этди.   Бугунга келиб динимиздаги энг ёмон тус олган фитнлардан, энг хатарли бўлганларидан бири ақийдамиз ва шариатимизда ўзгариши асло мумкин бўлмаган барча мусулмонлар иттифоқ қилган аҳкомларни бузмоқчилар. Соф динимизни ўзгартирмоқчи бўлиб; мансух бўлган диндагилар ҳамда залолат ва адашганлар, деб сифат берилган яҳудий ва насоролар дини билан тенг кўришлик лойиҳаси-проекти бутун оламда жорий қилиниши учун аллақачон дажжолнинг сиёсий тизимларида юритилмоқда. «Самовий динлар биродарлиги», унвони остида одамларни бир-бирига яқинлаштириш учун «уч динга» эътиқод қиладиганларни: ака-ука, опа-сингил қилмоқчилар. Бунинг учун институтлар қурулди, мактабларда дарсликка қўйиладиган бўлди. Руҳини шайтонга сотган ёлланма залолатдаги имомлар минбарлардан туриб бу йўлга даъват қилдирилди, давлат бошлиқлари, дин ва таълим вазирликларида бу нарса қонунлаштирилди, сионистлар манфаати учун сотилдилар ва ҳоказо...

Ва бу иш «динлар бирлиги», «самовий динлар бирлиги», «уч дин вакиллари», «оламдаги динлар бирлиги», «умумжаҳон дини», «иброҳимия диёнати», «иброҳимия бирлиги», иброҳимия келишуви» - каби атамалар остида ишга тушди...

Бугун ҳар бир мусулмонман Аллоҳга иймон келтириб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни охирги пайғамбар, деб эргашаман, деган киши; бу залолатдан нафрат қилиб, динидаги ҳақ йўлни ундан ажратиб олиши фарздир. Ва, буни билгандан кейин баҳолиқудрат қолганларни огоҳ қилиши лозим, чунки мусулмон киши ўзи яшаб турган замондаги ишлардан ва мусулмонлар ишларидан ғофил қолиши жоиз эмас, балки унга ярашадиган иш; фаросат ва закийликни ўзлаштириши имкон қадар ўзига лозим бўлган билим ва тажриба савиясини юксалтириши лозимдир. Афсус, аксар мусулмонман, деганлар мусулмонларни адаштириш учун олиб борилаётган фикрларга мойил бўлиб қолмоқда, сабаби авом мусулмонлар динини тўғри ўрганишга сусткашлик қилсалар, сал ўқиган тоифалар ихтилофлашиб юрибди, яхши ўқиган баъзилар дунёга берилиб кетмоқда, пухта ўқиб Аллоҳ йўлида даъват қиламан деганларга турли туҳматлар билан ҳужум қилиш одати сабаб; бу жиноят тури мукофат тайин қилинган санъат бўлиб кетди. Яна шундай одамлар борки, уларни қаерга етакласа кўр-кўрона кетаверадиган муридларга айланган, Аллоҳ таоло ислом умматини бу балолардан қутқарсин, офият берсин, илоҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам синовга-мубтало бўлган қавм ёнидан ўтаётиб айтдики: «Ана улар Аллоҳдан офият сўрасалар бўлмайдими?!».(Ҳайсамий, «Кашфул астор», 3134)

Албатта, бу ерда динни ўрганишдан кўзланган нуқта; киши ўз дини бўлган исломини саҳиҳ, деб ҳукм қилишга яроқли даражада илм олиши мақсад қилинмоқда, чунки киши мана шу даражада илм ўрганиб, билиб ва унга амал қилиши билан охиратда нажот топади, ҳар мусулмонни олим ёки фақиҳлардан бўлиши эмас, айнан дин асосларини билиш мақсад қилинган. Мана шу дин асосларидан; айтиб огоҳ қилмоқчи бўлганимиз: яҳудий ва насороларни, яъни залолат ва адашган диндагиларни, ҳақ йўлда, деб эътиқод қилиш ва шариат белгилаган муомаладан ташқари диний биродарлик йўлида улар билан муомала қилишимизга олиб боришдир. Хусусан бугунги замонда динлар бирлиги проекти араб ўлкаларида «Иброҳим келишуви» остида давлатлар-аро қабул қилиниб одамларни бунга чақирмоқдалар, бу залолатнинг очиғидир, бу куфрнинг каттасидир. Аслида бундан энг катта фойда яҳудий-сионистларгадир, улар Ақсо ўрнида ўзларининг сиғинадиган маъбадини қуриш ва Қуддусни ўзлариники қилиб олиш учун қилаётган тартибли-макрларидандир, энг катта мақсадлари ўрта шарқни «Исроил давлатидан» туриб бошқариш, улар тарафда яна радикал насоролар-евангелистлар ҳам ушбу проектга дохилдир.

Шунинг учун мусулмон биродарлар, ака-укалар, опа-сингиллар юракларига мана шу тўғри-нотўғри тушунчаларни, ҳақ ақийдани ботил эътиқоддан ажратиб билган ҳолда маҳкам тугиб олишимиз, билишмиз лозим. Мусулмонлар орасини бирлаштиришимиз шарт, душманларимиз яҳудий ва насороларнинг макрига алданиб «дин асосларини» унутмаслик лозим, орамиздаги жузъий ихтилофларга чек қўйиб, иттифоқ қилинган асосларда якдилликка ўтиб, душманларининг макрига қарши тадбирли бўлиш, кўзни тўрт очиш ҳар доимгидан бугун жуда ҳам зарилроқдир. Динлар бирлигига бўлган дажжол имомларнинг чақириғидаги энг катта хатар исломий илмий савияси саёз бўлган қатламни бутунлай оғдариб ташлайди, яъни авом мусулмонлар ислом йўлидан чиқиш хатари бор, адашган фикрга кўчиш хатари бор!

Маълумки умматнинг аксарини авом мусулмонлар ташкил қилади, ис-лом саноғини улар кўпайтириб туради, кўпчилик кўпчилкнинг наздида тўғри мезон, деб қаралади, кўпчилик учун мамлакат бошлиқлари, ҳукумат ва дин ҳайатлари мезонга айланган... лекин улар ҳам кўпчилик талабига қараб сиёсат олиб боради, шунинг учун кўпчиликни қутқариб қолиш, озчилик билганларга фарз бўлади, тепада турган мутасаддиларга ва диний идоралардаги янглиш ва бузуқ фармонларни тузатиш учун чиройли ва оқилона насиҳат қилиш аҳли фазлнинг бурчига киради, керак бўлса курашиш ҳам... Чунки барчамиз дунёда гўё-ки бир кема ичидамиз, охиратга етиб олишимиз учун, бизга кемани ҳам сақлаш ва кемадагиларнинг зараридан ҳам сақланиш фарздир: «Балки соат-қиёмат уларнинг белгиланган вақтидир. Ва соат қаттиқроқ ва аччиқроқдир»,(Қамар: 46) деб огоҳ қилди. Нажот мана шу ислом кемасидадир!

Бугун кўп ислом ўлкаларида диний қараш давлат бошқарувидан бутунлай узулган, яъни мусулмонларнинг бошқаруви ғарб олиб келган илмоний ти-зим билан бошқарилади, сиёсатга дин аҳкомлари аралашмайди, динлар учун фақатгина алоҳида кичик идора ёки муфтият ажратилган холос, бу демократиянинг талаби ва либераллар учун шароит қилиб беришни лозим қилган жоду системасидир... катта жоҳилият ҳам мана шу нуқтадан бошланади: «Жоҳилият ҳукмини хоҳлаяптиларми?! Аниқ ишонаётган қавмлар учун Аллоҳдан ҳукми яхшироқ бўлган ким бор?»,(Моида: 50) динидан воз кечмаганларга эса айтиб турганимиз «динлар бирлиги» лойиҳаси остида, аллақачон бекор қилинган-насх бўлган яҳудий ва насронийликни ҳам тўғри дин, деб билишга ва яшаб кўникишлари учун таълим лойиҳалари ташкил қилиниб ва бунга ёрдам фондлари жалб қилинмоқда, ҳатто баъзи мактабдаги ўқув тизимларига ҳам кириб келмоқда.

Бу ёвуз проект билан; кўпчилик авом мусулмонларнинг диний асослари-ни ўзгартириб «динлар бирлиги» фитнаси билан уларни бошқариш учун юритмоқдалар холос, яъни - хуллас: мусулмон ўлкалардаги одамлардан ислом динини авом халқдан юлиб олиш орқали бутунлай йўқ қилишмоқчи. Лекин, билмайдиларки; бу дин авом билан тарқалмаган, балки саноқли ғариблар билан ёйилган, ҳаттоки бу дин офтоб ёруғлиги тушган бутун ерга боришини ҳам билсинлар, қаерда ҳаёт бўлса ислом албатта у ерга етиб боради, хоҳ қабул қилишсин ёки қилишмаса ҳам... У Зот бандалари ичидан барча умматлардаги яхши хислатларни жамлаган бандаларни ўзига танлаб олиши ҳам етарлидир: «Аниқки, Иброҳим Аллоҳ учун ҳаниф бўлган итоатгўй бир уммат эди - барча яхши хислатларни жамлаган имом эди - ва мушриклардан бўлмаган».(Наҳл: 120)

Ислом ақийдасида «дўст ва душманлик» тушунчаси ниҳоят даражада аҳамиятга эгадир, бу хусусан Иброҳимнинг динидаги энг муҳим масалалардан эди: «Қачонки Иброҳим ўз отаси ва қавмига: аниқки мен сизлар ибодат қилаётган нарсадан узоқман, магар мени яратганга (ибодат қиламан), чунки У мени ҳидоят қилади, деганда; ўзидан кейингиларда; улар қайтишлари учун боқий бўлган бир калима қилиб қўйди»,(Зухруф: 28) «Дарҳақиқат, сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлганларда гўзал намуна бордир; қачонки улар ўзларининг қавмига: биз сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсадан узоқмиз, сизларга куфр келтирдик ҳамда бизлар орамизда ва сизлар орангизда адоват ва ёмон кўришлик абадий очиқ бўлди, токи сизлар Ўзи Ягона бўлган Аллоҳга иймон келтургунингизгача...»,(Мумтаҳана: 4) бу ҳақида сариҳ оятлар жуда кўп келган, сийратдан маълумки ҳижратдан кейин муҳожир ва ансорлар «биродарлиги» - Мадинадаги илк ислом-давлатининг тизими қаторида кириб келган, мусулмонлар минг асрлар давомида; мусулмонларни ўзларига дўст, ғайри динларни эса душман, деб билиб келган... бунга зид келганларни куфрда айибланишда авом мусулмон ҳам биладиган даражада диний буйруқ, деб билган, албатта улар билан яхши муомала қилиш билан, улар ҳақида эътиқод қилишдаги фарқни ҳам билганлар. Ва, табиийки бу билан уларни ҳурмат қилиш, одам каби муомала қилиш, келишувларда риоя қилиш каби чиройли ва ўрнакка сазовор муомалаларни ман қилиш йўқ, илло улар адолатсизликка ўтмасалар, албатта: «Динда сизларга уруш қилмаганлар ҳамда диёрларингиздан чиқариб юбормаганлар ҳақида; уларга яхшилик ва адолат қилишларингиздан Аллоҳ сизларни қайтармайди. Аниқки, Аллоҳ адолатпешаларни суяди. Фақатгина динда сизларга уруш қилганлар, диёрларингиздан чиқариб юборганлар ва чиқариб юборилишингизга ёрдам берганлар ҳақида; сизларга Аллоҳ уларни дўст тутишдан қайтаради. Ким уларни дўст тутса, бас уларнинг ўзлари золимлардир».(Мумтаҳана: 8-9)

«Иброҳимия келишуви»дан мақсад сиоинстлар макридир, евангелистлар макридир... чунки улар, биз мусулмонлар улардан кейинчалик ўч олишимиздан виқоя қилиб сақланишлари учун ўзларини бизга дўст ва биродар, деб билишимизни ўргатмоқчилар, авом мусулмонлар катта куч эканлигини улар жуда яхши билади, «халқ кучдир», деб бежиз айтилмаган, тоғут диктаторлар фақат авом ичидан айрим шахсларни қийнаш билан авомни қўрқитадилар холос, агар авом ўзидаги кучнинг ҳақиқатини англаса, ўша куни золимнинг руҳи «ҳукуматдан» чиқиб кетади, шунинг учун уларни бу ўйга етолмаслиги учун доимий қорин ташвишини бўйинларига кишанлаб қўйдилар; уй-жой, рўзғор, бола-чақа, урф-одат, одамларни рози қилиш, дунё орзулари, маишатлар каби шаҳват ва шубҳаларни муҳим даражага олиб чиқиб қўйганлар, авом мана шу ташвиш билан ўтиб кетса ҳаргиз ўзларидаги қадр-қийматни ва динларидаги азизликни кўрмай ўтади. Ваҳоланки, одамлар азиз бўлган саҳобалар ва тобейинлар ҳаётини, сийратини ўқиб эшитган бўлса ҳам улардай бўлиш учун ўзларида ҳиммат бўлсада улар каби бўлишини билмайдилар, ҳиммат ва самимий ҳаракат, ишонч ва пухта илм, аниқ режа ва эпчил ҳаракат каби тушунчаларни ўстириш ва эътиқодларини қувватлаш ҳақида ўйлаб кўришни тўсиб турган нарса ҳам; бугунги ташвишлар, ҳа, дунё ташвишлари... гўё бу ташвишлар Расулуллоҳ даврида бўлмагандай, саҳоблар ва тобеъинлар замонида бўлмагандай, ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйида ғамлаб қўйган озиқ-овқатлари бўлмаган, саҳобларда ҳам катта бойлик бўлмаган, ҳаттоки қоринлари тўйиб овқатга тўлмаган, бугунги замонни шаҳват асри, қорин асри, десак муболаға бўлмайди, қаерга қарасанг овқат пишириш, еб-ичиш, ўйнаб кулиш ва фоҳишаликка тарғиботлар медия тармоқларида жуда ҳам катта авж олди...

Ахир, динимизда булар бизни ҳалок қилиши огоҳ қилинган, Пайғамбаримиз биз учун ширкдан ҳам кўпроқ дунёга берилишимизддан қўрққан! Дуоларимизда: дунёни энг катта ташвишимиз қилмагин, илмимизга берилган маблағ қилиб бермагин, натижада ўтга олиб борадиган дунё қилмагин, деб дуо қилиб паноҳ сўраймиз... Аллоҳ таоло шундай дейди: «Куфр келтирганларнинг шаҳарларда кезишлари сизни алдаб қўймасин; озгина матоҳдир, сўнгра уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир - нақадар ёмон жойдир».(Оли Имрон: 196-197) «Унда; уларни фитна қилиш учун дунё ҳаётининг зийнати қилиб, улардан у билан баҳраманд қилган турли-синфдаги нарсага кўзингизни асло узатманг-тикманг ва ўз Раббингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир».(То-Ҳа: 131)

Бизнинг устимиздан ўзимиздан бўлмаганлар бошлиқ бўлиб ўз йўлига етаклаб кетиши мумкин эмас, агарда биз динимиздаги ўзимизга фарз бўлган фарзларни бажариб яшаётган бўлсак, албатта! Акс ҳолда заиф эътиқод ва шаҳватлар устунлиги, шубҳалар қуршови мусулмон кишини хунук оқибатларга олиб боради, шулардан энг ёмони; ўзгалар устимиздан бошқара бошлайди! Мана шу ишлардан бири бугун оламда тарқалаётган «динлар бирлиги» хатаридир. Уммат бундай хатардан огоҳ бўлиши фарз, асло бундай макрга алданмаслиги ва аламли оқибатини ўйлаши лозим, ўткинчи дунё учун абадий ҳаётдай қолмаслик, балки абадий ҳаёт учун солиҳ амалларда бўлиши лозим. Динимиз очиқ асос, деб билдирган асослардан Аллоҳнинг яккалиги, ибодатга фақат Аллоҳ таоло лойиқли-ги, ширк қилиш куфр эканлиги, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги пайғамбар эканлиги, қолган пайғамбарлар ҳам ислом динида бўлганлиги, уларнинг ораларини ажратмаслик, Қуръон ўзидан олдин нозил бўлган самовий китобларни бекор қилиб насх қилганлиги, охиратда қайта тирилиш, қадарнинг яхшиси ва ёмони битилганлиги, жаннат ва дўзах боқийлиги, ҳисоб китоб бўлиши, Пайғамбаримиз юборилганидан кейин олдинги яҳудий ва насронийлик динлари ботил бўлиб насх қилингани, сабаби Аллоҳ уларга нозил қилган динларини ва китобларини-шариатларини ўзлари ўзгартириб Аллоҳга куфр келтирганлари, пайғамбарларини ноҳақ ўлдирганлари каби эътиқоларимиз «динлар бирлиги», деган ботилдан тўсиши шарт, бу шафқатсиз вирус бизга юқмаслиги шарт, бу заҳар бизни заҳарлай олмаслигини кўрсатишимиз шарт.

Агарда, «динлар бирлиги» деган ботил даъватдан мусулмонларнинг мазкур тушунчалари уларни қайтармаса, яҳудий ва насронийликни инкор қилмаса улардаги шубҳа марази «Аллоҳнинг ислом», деган динидан адаштиради; Аллоҳга, Қуръонга, Пайғамбарига, салафларига ва муқаддасотларига бўлган эътиқодлари ўзгариб кетади, бундай жиноят дунёда ҳам, охиратда ҳам интиқомсиз қолмагай, қодир бўлиб бунга қарши курашмаганлар ҳам жазосиз қолмагай, билиб туриб жим турган ҳам ҳисобсиз қолмагай... ахир Қуръон бизга уларни адашган, деб айтмадими?! -бизга ҳақни баён қилиб, ёмон йўллардан огоҳ қилмадими?! Аллоҳ таоло айтди албатта: «Ва мана шундай; оятларни батафсил баён қиламиз ва мужримларнинг йўлини очиқлаш учун».(Анъом: 55)

Бугунги тартибсиз, бошдан оёқ чигал сиёсат ва иқтисодиёт тўрида, ғарб таъбири билан «хаос» сабаб; тўғри динни ўрганиб ва уни ҳаётда жонлаштиришдан сусткашлик қилмаслик керак, чунки айнан мана шу сабаб умматнинг бошидан балолар кўтирлмаяпти, афсус, мусулмонларинг кўпи диндаги асосларни, шариатдаги аҳкомларни ҳаётида ва ҳеч бўлмаса ўзаро татбиқ қилишга, кейин омматан ҳоким қилишга ҳаракатнинг на-тижали босқичларини кўзламаяпти, балки фикр ҳам юритмаяпти, балки тарафини ҳам билдиришга урунмаяпти! Натижада душманнинг макри бир-неча қадам биздан олдинда кетмоқда. Ғарб якка ҳокимликка эри-шиш учун; динда, иқтисодда ва сиёсатда ҳар бир халқнинг ўзига яраша режаларини аллақачон тузиб кўп жойларда бошқарувга олган, бундан қутилишнинг ягона йўли; оқ ва қорани кўрадиган илм, ҳаром ва ҳалолни ажратадиган тақво, ғайратга соладиган ҳиммат, ботилга қарши курашадиган жасорат, золимга қарши чиқадиган журъат, озгина синовга чидайдиган сабр ва матонатни ўзлаштириш лозим. Шунчаки маълумотларни билиб қўйиш билан, ёки уларга ўзбошимча натижасиз амал қилиш ҳам айтилган мақсадни ҳосил қилмайди! Дин душманлари биздаги иймоний куч мазкур айтилган ишларда эканлигини тушуниб етгани учун бизларга дунёни кўз-кўз қилиб, унга етишишни қиммат қилиб сиёсат олиб бормоқ-да ва динимизга амал қилишдан тўсмоқда. Яҳудий ва насоролар ҳамда улар тарафда бўлган қолган мушрикларга эргашиш, уларга итоат қилиш оқибати катта зиёндир, буни ҳар бир мусулмон эътиқод қилиши фарз. Қуръон ва ҳадисларда бу борадаги қайтариқлар тўладир. Уларни адашган, ғазабга учраган, деб билмасликнинг ўзи; динимизда куфр ва муртадликдир: «Эй иймон келтирганлар! Борди-ю, китоб берилганлардан баъзиларига итоат қилсангизлар; сизларни иймонларингиздан кейин кофир ҳолатга қайтарадилар».(Оли Имрон: 100) «Эй иймон келтирганлар! Агарда, куфр келтирганларга итоат қилсангизлар; сизларни кетингизга қайтарадилар ва зиён кўрганларга айланиб қоласизлар».(Оли Имрон: 149)

Маълумки БААда «Иброҳим иттифоқи» жуда авж олган, ҳатто бир майдонда динларни бирлаштириш лойиҳаси асосида уч ибодатхона қуриб барчани тенг кўришга чақирганлар: Ислом масжиди, христиан черкови ва яҳудийлар синагоги. Иморатдаги бошлиқлар жуда ҳам юзсиз араблардан бирига айланган, айтган гапларига қаранг: «Агарда террорчиларнинг имоми Расул Муҳаммад бўлса, бизнинг имомимиз Муҳаммад ибн Зайид!».

Саудлардан ҳам буларга эргашиб: «Карим Расул Иброҳим Халилнинг динини тузатгани келган бўлса, Муҳаммаднинг динини тузатиб қўядиган замон ҳам келди», деди. Аллоҳу акбар! Бу қандай журъат бўлди энди!

Шайх Сафар Ҳаволий бунга ўхшаганларга эътироз билдириб айтади: «Нима учун буларга ҳақ аҳли қўрқиб жим қараб туриши керак?! Уларга азоб берилиши бор нарсаку, ҳаттоки қатл ҳам. Ёки ҳақ аҳлидан ботил аҳли шижоатлироқми? Мўмин киши жаннатга озор тотмай кирадими? Олий бўлишдан хорлик афзалми? Имтиҳон раббоний суннат эмасми? Аллоҳ таоло ахир: «Одамлар: иймон келтирдик, дейишлари билан имтиҳон қилинмасдан ташлаб қўйилишларини ҳисобладими?!».(Анкабут: 2) Бизлардан олдин ўтганлар арраланиб, кесилиб ўртасидан сўйилмадиларми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озор тотмаганмиди? Ўтин орқалаган Умму Жамила келиб тошлар отмадими? Яҳудий ва араб қабилалари

аҳдларини бузиб хоинлик қилганда қийналмадиларми? Билол розиалло-ҳу анҳу Маккада қийноққа солинмадими? Маккада қийноқ кучайганда мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилмадиларми? Сумайя розиаллоҳу анҳони иффатли еридан пичоқ тиқиб мушриклар ўлдирмадими? Мусъаб каби ширин ҳаётидан воз кечиб, кейин вафот қилаётганда кафанлик ҳам топилмай вафот этмадими? Ахир илмонийлар ва либералларнинг ўзлари бадбахтлар эмас-ми?!!».(«Мусулмонлар ва ғарбий ҳазорат», 2726)

Бакр ибн Абу Зайд раҳимаҳуллоҳ динларни бирлаштирмоқчи бўлган динсизликка қаттиқ қаршилик билдириб кўп курашган олимлардан, у киши яҳудийларнинг пайғамбарларга куфр келтириши ҳақида жуда аниқ далилларни келтиради, пайғамбарларга иймон келтириш иймоннинг рукни ва иймон бобида катта асосодир, у кишининг китобидан баъзи муҳим гапларни келтирамиз, айтади: «Ушбу ақийда аслида иймон рукни бўлган эди, бу иймонга фақатгина аҳли ислом таслим бўлди, аммо ғазабга учраган уммат; яҳудийлар ва адашган уммат; насоролар, бунга куфр келтирдилар, улар Қуръонга иймон келтирмади, ундан олдинги нарсаларни насх-бекор бўлганига ҳам. Ўзларидаги Таврот ва Инжилдан қолган ва уларга таҳриф қилиниб қўшилган, Аллоҳга нисбатан табдил билан ўзгартирилган ўзгартмалар қолди, балки уларда қабоҳатлардан бир қанча пайғамбарларга нисбат қилинган тўқима-туҳмат ифтиролари бор, ҳаша!

Бундай туҳматчиларнинг туҳматидан Аллоҳ сақласин. Қуйида келадиган уларнинг пайғамбарлар борасида эътиқод қиладиган иймонларини синдириб ташлайдиган китобларидаги туҳматларга бир қаранг:

-    Аллоҳ таолонинг пайғамбари Сулаймон алайҳиссаломга нисбатланган туҳмат: санамларга ибодат қилиши ҳақидаги. (Биринчи шоҳлар сафари, 11-исҳоҳ, 5-адад).

-    Аллоҳнинг пайғамбари Ҳорун алайҳиссаломга нисбатланган туҳмат: бузоқни ясаган ва унга ибодат қилган. (Хуруж сафари, 32-исҳоҳ, 1-адад). Ваҳоланки бу иш Қуръонда келганидай Сомирийнинг амали эди, уни Ҳорун алайҳиссалом қаттиқ инкор қилган эди.

-    Аллоҳнинг Халили Иброҳим алайҳиссаломга нисбат қилинган туҳмат: Сора онамизни Миср подшоҳига тортиқ қилган, яхши кўринай, деб! (Таквин сафари, 12-исҳоҳ, 14-адад).

-    Лут алайҳиссаломга нисбат қилинган туҳмат: ароқ ичиб қизлари билан зино қилган. (Таквин сафари, 19-исҳоҳ, 30-адад).

-    Аллоҳнинг пайғамбари Ёқуб алайҳиссаломга нисбат қилинган туҳмат: ўғрилик қилган. (Таквин сафари, 31-исҳоҳ, 17-адад).

-    Довуд алайҳиссаломга нисбат қилинган туҳмат: зино қилган, кейин Сулаймон туғилган. (Сомвуил сафари, 11-исҳоҳ, 11-адад).

Насронийлар барча Бани Исроилнинг пайғамбарларига нисбат қилган туҳматлари: Барчаси ўғри ва товламачи бўлган. Бунга улар ишонган Ийсуъ гувоҳлик берганмиш. (Юҳанна Инжили, 10-исҳоҳ, 8-адад). Яна Сулаймон ва Довуднинг аждоди Форид эса Яҳуза ибн Ёқубнинг наслидан бўлга валадизино эди. (Матто Инжили, 1-исҳоҳ, 10-адад).

Мана шулар ғазабга учраган уммат ва наригиси адашган уммат, Аллоҳнинг анбиё ва расулларидан кўпчилигига шундай ёмон қабоҳатларни нисбат бериб ифтиро отганларки, этларингиз титраб кетади. Яна буларни Аллоҳдан нозил бўлган, деб билган китобларига нисбат берадилар; Таврот, Инжил, ҳашалиллаҳ!

Бу Аллоҳ таолога икки жиҳатдан куфр келтиришдир: биринчи жиҳати буларни ваҳийга нисбатлаш бўлса, иккинчиси анбиё ва расулларга буларни нисбат қилишдир.

Қандай қилиб муваҳҳид бўлган мусулмонларни улар билан бирликка чақиради энди, улар Аллоҳнинг расуллари ва анбиёларини улуғлайдиган бўлсалар, анави кофир бўлганлар билан, нозил бўлган китоблари ва анбиё-расулларга нисбатан иймонларини бузган умматлар билан бирга бирлашадиларми, бир хил динда бўладиларми?!

Шу ерда уларга бир яна гап бор: ўзларини исломга нисбат қилаётган кимсалар, уч самовий динни бирлаштиришга чақираётганда уятмайдиларми?! Сафарлари, исҳоҳлари ўзгарган, туҳматга тўла китобларини Аллоҳнинг маъсум китоби «Азим Қуръон» билан тенг кўришга уялмайдими?! Аниқ-ки, бу энг катта ҳаром ишлардан, катта жиноятлардан, ким буларни саҳиҳ-тўғри, деб эътиқод қилса исломдан чиққан муртад бўлади».(Бакр ибн Абу Зайд, «ал-Ибтолу ли-назарияти халоти байна динил ислами ва ғойриҳи», 74-77)

Яна айтади-ки: «Бу асосни бузадиган эътиқодлари: Бир набийга куфр келтириш, ёки бирорта расулга ҳам. Ёки баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтириш, бу айни Аллоҳга куфр келтириш ва Уни инкор қилиш билан тенгдир, яна Аллоҳ ва Унинг расулларининг орасини айришдир, демак уларнинг бошқа пайғамбарларга иймон келтириши фойда қилмас; чунки пайғамбарлар биргина рисолатни олиб келган, бир динга даъват қилганлар, гарчи уларнинг шариатлари турли бўлса ҳам, юбори-лишдан мақсад ҳам бир хил бўлган, уларнинг олдингилари кейингилари ҳақида башорат қилувчи бирликда эди, кейингилари эса олдингиларини тасдиқлагувчилардир, Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Аллоҳ ва Унинг расулларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ва Унинг расуллари орасини айришни хоҳлайдиганлар ва баъзисига иймон келтириб ва баъзисига куфр келтирамиз, дейдиганлар ҳамда мана шу оралиқда бир йўлни тутишни хоҳлаганлар; улар ҳақиқий кофирларнинг ўзларидир». (Нисо: 150-151)

Шунинг учун: ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга набий ва расул бўлган, у хотамул анбиё ва русул эди ва унинг шариати олдинги барча шариатни насх-бекор қилган, ер аҳлидан бирортаси у кишининг шариатидан бошқасига эргашиши ман қилинган, деб иймон келтирмаса; ундай кимса ўтда абадий қоладиган кофирдир, худди Аллоҳга куфр келтириб Уни Рабб ва Маъбуд эканлигини инкор қилган билан тенгдир. Аллоҳ таоло яҳудий ва насронийларнинг баъзи расулларга бўлган иймони ва баъзиларига бўлган куфри билан уларнинг куфрини очиқ баён қилди: «Агар уларга: Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринглар, дейилса, улар: ўзимизга нозил бўлган нарсага иймон келтирамиз ва унинг ортидаги нарсага (яъни Қуръонга) куфр келтирамиз. Ваҳолангки, у - улар билан бирга бўлган нарсани тасдиқловчи ҳақдир».(Бақара: 91) Яҳудийлар Исо ибн Марямга иймон келтирмайди, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам иймон келтирмайди: «Ғаазаб устига ғазаб билан қайтдилар».(Бақара: 90) Масиҳ Исо ибн Марямга куфр келтириб ғазаб устига бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга куфр келтиришиб ғазаб билан қайтдилар. Насронийлар эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмай шу жиҳатдан куфр келтирдилар. Шу сабаб; улар мана шу куфрлари билан ўтда абадий қолувчи кофирлардан бўлди, қандай қилиб ислом дини билан бирлашамиз, деб чақирадилар энди?!

Убода ибн Сомит розиаллоҳу анҳунинг ҳадисларига қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «Ким Ла илаҳа илла Аллоҳ, деб -Унинг шериги йўқ ягонадир ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расули, деб ва Исо Аллоҳнинг бандаси ва расули ҳамда Марямга отган сўзи бўлган Ундан бир (танланган) руҳдир, деб - ва жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир, деб гувоҳлик берса; Аллоҳ уни қандай амалда бўлса ҳам жанатга киргизади».(Бухорий, 3435. Муслим, 28) Ҳадисдаги: «Исо Аллоҳнинг бандаси ва расули», деганда яҳудийларга қарата: Унинг расулларини ажратиш ва рисолатини инкор қилишларига эътироз билдирилди. Сўнгра Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатини инкор қилган насронийларга эътироз: улардаги таслис-учлик эътиқоди ва очиқ ширк эди. Шу билан ушбу улуғ жомеъ ҳадисдаги Исо алайҳиссалом алоҳида хоссатан зикр қилинишининг сирини билиб олдингиз.

Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг барча анбиё ва расулларига иймон келтирган мусулмон; яҳудий ёки насроний билан бирлашиши бўлмайдиган иш, чунки улар Аллоҳ таоло хоҳлагандай Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришмади: «Агарда, у билан сизлар иймон келтирган нарсага иймон келтирсалар; аниқ ҳидоят топадилар ва агар юз ўгирсалар; улар фақатгина қаттиқ ихтилоф ичида, бас Аллоҳ уларни сиздан (сақлашга) етарлидир ва У билгувчи бўлган эшитгув-чидир».(Бақара: 137)

Яҳудий ва насронийлардаги бу асосни бузувчи ишлардан яна бири: Анбиё ва расулларга қабоҳат, кабоирларни нисбатлашлари, бутлар ясаш, муртадлик, зино, ароқхўрлик, ўғрилик ва ҳоказо... Ким уларни мазкур ёмон ишларга нисбатласа ёки шуларга ўхшаганларига ҳам, қайси пайғамбар ёки расулга бўлса ҳам; у дўзахда абадий қолувчи кофирдир, худди Аллоҳга куфр келтириб, Уни инкор қилгандай бўлади. Яҳудийлар ва насронийлар Аллоҳнинг анбиё ва расулларига ёмон ишларни нисбатлашда жуда катта ҳиссалари бор - Аллоҳ таоло уларни хор қилсин - мазкур ишларнинг баъзилари юқорида айтиб ўтилди.

«Пайғамбарларнинг биридан башарийликни инкор қилиш, ёки улардан бирини илоҳлаштириш; яҳудий ва насронийлар ушбу буюк асосни ифтиро билан буздилар, ёлғон ва таҳрифлари билан, Аллоҳ таоло буни «улуғ Қуръонда» бир неча оятларда очиқлаган ва уларни куфр ва залолатда, деб ҳукм қилган. Аллоҳ таоло яҳудий ва насронийлар ҳақида айтади: «Яҳудийлар айтди: Узайр Аллоҳнинг боласи. Ва насронийлар айтди: Масиҳ Аллоҳнинг боласи. Мана шу уларнинг оғизларидаги гапларидир, илгари куфр келтирганларнинг сўзларига мувофиқ қиляптилар; Аллоҳ уларни ланатлади, қандай адашяптилар?!».(Тавба: 30) Насронийлар ҳақида айтади: «Дарҳақиқат, Марямнинг боласи Масиҳ: у аниқ Аллоҳдир, деганлар куфр келтирди».(Моида: 73) Яна улар ҳақида айтади: «Дарҳақиқат: учтасидан бири аниқ Аллоҳдир, деганлар куфр келтирди. Бирорта илоҳ бўлмаган, магар биргина илоҳ».(Моида: 73.)

Ушбу асосни бузадиган эътиқодларидан: Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари барча ер аҳлига - араблар, ажамлар, инс-у жинга умумий эканлигига иймон келтирмайди. Яна: Яҳудийлар ва баъзи тоифадаги насронийлардан иъсувийлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубуввати арабларга хос юборилганига ишондилар холос, лекин рисолати умумий эканини инкор қилдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолати умумий эканлигини инкор қилиш эса куфрдир. Ва бу Қуръондаги сариҳ оятларга зиддир: «Сизни фақатгина башорат бергувчи ва огоҳ қилувчи қилиб барча одамлар учун юбордик ва лекин аксар одамлар билмайдилар».(Сабаъ: 28) Бу маънодаги оятлар кўпдир, Саҳиҳ Муслимда: «Барча халқларга юборилдим ва мен билан пайғамбарлар хотималанди», деганлар».(Бакр ибн Абу Зайд, «ал-Ибтолу ли-назарияти халоти байна динил ислами ва ғойриҳи»)

Бакр ибн Абу Зайд раҳимаҳуллоҳ айни ушбу китобда «ал-Ибтолу ли-на-зарияти халоти байна динил ислами ва ғойриҳи» бу мавзуни аниқ-аниқ тушунтирган, унинг хатарини очиқлаган ва унга қарши тадбирланишни ҳам айтиб ўтган, қуйида китобдан хулоса қилиб унинг умумий мазмунини келтириб ўтиш жуда фойдали кўринди, агар араб тилини билганлар уни ўқиб-мутолаа қилсалар катта фойда ва тушунчаларга эга бўлишига аминман...

Аллома Бакр ибн Абу Зайд раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бугунги замонда мусулмон олимлари тебратаётган жиҳодий қаламлар Аллоҳнинг ҳар турли ерларида: Аллоҳга, кўзни очишга ва динга даъват қилишга қаратилган ҳолда юритлмоқда... воқеъликда ислом ва мусулмонларга қарши жуда ёмон имтиҳон очиқчасига келди, яъни бу яҳудий ва насронийлар қичқириб чақираётган даъват «исломни ўзгарган ва йўқ бўлиб кетган динлар билан қориштириш назариясидир». Ва бу [зарарли] уруғни ислом миллатининг ҳар ерига, уйларига сочиб улар билан бир қолипга солишни бошқаряптилар... бунинг учун улар бир қанча шиорлар тўплаб чиқарди, бунга чақириш учун пропаганда қиладиганларга рухсат беришди, мажлис-конфренциялар ўтказишлар йўлга қўйилди, тўпланишлар ва фондлар ташкил қилинди ва ҳоказо... барча босқич ва режаларни туздилар. Яна очиқ ёки махфий, эълон ёки сирли муҳокамалар қилинди.

Ҳатто иш шу даражага етди-ки: Қуръон билан бир жилдда Таврот ва Инжил нашр қилинди, бир муқова остида! Ҳатто бу қоришиқлик биноларга кўчди: бир бинода масжид, каниса, маъбад қурулди, бир ернинг ўзида, бир жомеъа, бир қароргоҳ ҳаммаси бир майдонда! Огоҳ бўлинг! Бу яҳудий ва насронийлар назариясидан, янги пайдо қилган шиорларидан, барча табақада юритиш учун бошлаган ишларидан...

Бу ишларни доим кузатишим давомида; тарихий босқичлари тўртта замонга бўлинганини кўрдим:

1.    Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонидаги биринчи босқич: Аллоҳ таоло муҳкам китобида баён қилиб айтдики, яҳудий ва насронийлар мусулмонларни ислом динларидан куфрга қайтаришга доим ҳаракат қилади: «Аҳли китоблардан кўпчилигига; уларга ҳақ очиқ-баён бўлганидан кейин ичларидан ҳасад қилиб: сизлар иймонингиздан кейин кофир бўлиб қайтишингиз ёқди! Токи Аллоҳнинг амри келгунча афв қилинглар ва кечиринглар. Аниқки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир».(Бақара: 109)

2.    Бу куфрга чақирадиган даъват ислом олимларини, даъватчиларини ва бу ишни куфр-муртадлик эканлигини билганларни нишонга олиш босқичида ривожлана бошлади, аниқроғи аҳли бидъатларни ишга солдилар.

3.    XIV асрнинг биринчи ярмида бу ишга чақириқ бўлган: Бу асрда уларга кўпчилик хизмат қилди, исломини кўрсатиб, куфрини ичида беркитиб, динсиз-мулҳидлар нифоқ билан яшириниб ислом номидан хизмат қилди, токи уларни «масонлар» қабул қилгунча хизматда бўлдилар, у «дунёнини бошқараман, деган яҳудийлар ташкилотидир, атеистлик ва уятсизликни ҳалол қилувчилардир», улар уч динни бирлаштирамиз, деган ниқоб остида ҳаракат қиладиганлардир.

4.    Яҳудий ва насронийлар «Янги дунё тартиби» низомининг соясида очиқчасига жаҳрий ҳолатда динларни бирлаштиришга чақирдилар, ўзларининг дини билан мусулмонлар динини бирлаштиришга. Бошқача ибора билан айтганда: «Мусовийлик, Исовийлик ва Муҳаммадийлик бирлиги». Яна «Динлар орасини яқинлаштириш» даъвати эди, сўнгра «диний мутаассибликдан воз кечиш», деб қарши чиққанларга қарши қичқирдилар. Кейин яна «диний биродарлик», «динлар бирлиги», «уч динда якдиллик» ва яна «иброҳимия» номлари пайдо бўлди. [Бундай ботил истилоҳлар йигирмадан кўп!]

Мана шу учта-дин назариясига даъват қилиш: яъни мазкур шиорлар остидадир... бу яҳудий ва насронийларнинг калималари «ислом ва мусулмонларни ёмон кўриш» сабабидан бирлашган нишонлари ислом ва мусулмонларга қарши олинган энг каттаси бўлди. Ва бу нарсани ялтироқ шиорлар билан ўраб беркитдилар, у алдовчи ёлғон эди, қўрқинч ва хавфли йўлга олиб борувчи эди.

Бу нарса ислом ҳукмида: бидъат, залолат, куфр бўлган даъватдир. Чунки бу ишлар «эътиқоднинг рукнларини» бузиб ташлайди, расул ва рисолатнинг ҳурматларини аёқ ости қилади, Қуръоннинг садоқатини ва ундан олдинги китоблар насх қилинганини - бекор қилади. Демак, бу назариёт шаръан инкор қилинган ишдир, қатъий ҳаром қилинган ишдир, китоб ва суннатнинг барча шаръий далиллари билан инкори исбот қилинган ишдир, ижмоъ қилинган, бундан кейин бирорта далил ёки ҳужжатга сиғмайдиган ишдир.

Шунинг учун: Аллоҳга Уни Раббим, деб, исломни диним, деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбарим, деб иймон келтирган кишига; бу иш жоиз эмас: унга ижобат қилиш, тўпланишларига кириб ўтириш, чақириғига «лаббай» дейиш, йиғилишларида иштирок қилиш, ёрдам фондларидан фойдаланиш, ҳамкорлик қилиш каби ишлар ман қилинади. Балки, уни инкор қилиш, ундан эҳтиёт бўлиш, оқибатидан ҳазир бўлиш, ҳисоб бериш ҳақида ўйлаш, нафрат қилиш, керак бўлса очиқ эътироз қилиш, мусулмонлар диёридан қувиб ташлаш, уларнинг бузуқ фикрларини киритмаслик ва тўсқинлик қилиш, ҳайдаш ва четланиш лозим.

Ҳар бир мусулмон уларнинг ислом ва мусулмонларга қаратган ҳадаф-мақсадларини билиши ҳам шартдир:

- Ислом ва мусулмонларга нисбатан ташвишли оламни пайдо қилиш ва мусулмонлар ёмон нафс билан воқеъликда яшашга мажбур қолган нафслари билан қолишлари учун уларни шубҳа ва шаҳватларга ғарқ қилиш.

- Исломий кенгайишни қисқартириб унга чегаралар қўйиш.

- Исломни парчалаш, йўқ қилиш, мусулмонларни заифлаштириб қалбларидан ислом динини чиқариб ташлаш учун турли қонун-қоидалар билан исломга қарши келиш.

- Исломий алоқалар билан исломий илмнинг орасини ҳар имкон топганда айриш, йўқ қилиш; ўрнига эса лаънатланган «яҳудий ва насронийларни биродар тутишга» алиштириш.

- Мусулмонларнинг қаламларини тийиш ва синдириш, яҳудий ва насронийларни ҳамда Аллоҳ ва Расулига куфр келтирган, илсомга кирмаган бошқаларни ҳам кофир эканлигини айтадиган тиллларини тийиш ва оғизларини ёпиш.

- Мусулмонларни Исломнинг чўққиси бўлган жиҳоддан тийиш;

- Исломнинг асли ва қоидаларидан бўлган «Аллоҳ учун севиш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш», «алвало вал баро - дўст ва душманлик» тушунчасини бузишни қасд қилиш.

- Насронийликка чақириш учун ва уни ривожлантириш учун мусулмонлар қўйган диний тўсиқни олиб ташлаш учун йўл очиш».(Бакр ибн Абу Зайднинг «ал-Ибтолу ли-назарияти халоти байна динил ислами ва ғойрихига» қаралсин)

Умар Шоҳир, хафизаҳуллоҳнинг

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан