loader
Foto

Қуръонни касб қилиб олиш ҳақида

Қори учун энг муҳим буйруқлардан бири шуки, Қуръонни яшаш учун восита бўладиган касб қилиб олишдан ўта эҳтиёт бўлсин.

Абдураҳмон ибн Шибл (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Қуръон ўқинглар, у билан тирикчилик қилманглар, ундан узоқлашманглар ва унда ғулувга кетманглар” (Имом Табароний ривояти). Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Қуръонни шундай инсонлар келишидан олдин ўқингларки, улар у (Қуръон)ни ўқ отилгандек тез тиловат қиладилар. Нақдини оладилар, насия қилмайдилар”. Яъни, мол эвазига ёки сумъа (бир амални одамлар эшитсин учун қилиш) ва шу каби ишлар сабабли ажрига шошиб қўядилар. Аммо таълим беришдан аввал ижара шартномасини тузиб, ҳақ олган киши бундан мустасно.

Жалолиддин Ҳамроқуов

"Тиловат одоблари" китобидан