Малайзия ҳукумати Исроил байроғи остида сузувчи кемаларни мамлакат портларига киритмасликка қарор қилди, шунингдек, юк ортишга ҳам тақиқ жорий этилди.
New Straits Times газетаси хабар беришича, Малайзия ҳукумати дастлаб Исроил-Фаластин можароси авж олгани сабабли сионист юк ташиш компанияси ZIMга порт инфратузилмасидан фойдаланишни тақиқлаган. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг сўзларига кўра, мамлакат транспорт вазирлиги компания фаолиятига доимий тақиқ жорий этиш орқали шошилинч чоралар кўрмоқчи, бу эса дарҳол кучга киради, деб ёзади "ТАСС".
"Шу билан бирга, ҳукумат Исроил байроғи кўтарилган кемаларни мамлакат портларига киритмасликка қарор қилди. Бундан ташқари, Исроилга кетаётган ҳар қандай кемаларга Малайзия портларида юк ортиш тақиқланган. Бу иккала чеклов ҳам дарҳол кучга киради", — деди Малайзия бош вазири.
A.Иброҳим таъкидлаганидек, тақиқ "Сион"нинг Фаластин халқига қарши давом этаётган қирғин ва ваҳшийликлар натижасида Малайзияда асосий инсонпарварлик тамойиллари ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳоланган ҳаракатларига тўғридан-тўғри жавобдир.
"Малайзия бу қарор унинг савдо фаолиятига таъсир қилмаслигига ишончи комил", деди у.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сионистик тузумнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти ва Ғарбий Соҳилда кучайган тўқнашувлар туфайли Фаластиннинг ушбу ҳудудларида 20 мингдан ортиқ фаластинлик араб ҳалок бўлган.