loader
Foto

Сионистик режим фаластинлик қочқинлар лагерига ўнлаб ҳаво ҳужуми уюштирди

ОАВ сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларига қарши шафқатсиз ҳужумларини қайта бошлаганини хабар қилди.

Ал-Маёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра, Исроил режими қирувчи самолётлари Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис шаҳрини бомбардимон қилди.

Ғазо бўлгаси ҳукумат ахборот идораси ҳам сионистик режим қирувчи самолётлари бугун эрталаб Нусират, Ал-Бриж ва Ал -Мағозий лагерларга қраши кетма-кет 50 дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширганини хабар қилди.

Исроил режими бомардимончи самолётлари Ғазо бўлгасидаги шифохоналардан бири атрофини кетма-кет бир неча бор нишонга олган.

Бундан ташқари Ал-Жазира телеканали ҳам Ғазо секторининг Хон Юнис шаҳрида жойлашган  Маан минтақаисдаги тур жой уйини сионистик режим армияси томонидан бомбаланганида 23 нафар фаластинлик шаҳид бўлганини хабар қилди.

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо матбуот котиби доктор Ашраф Ал-Қадра бугун эрталаб,  Исроил режими армияси  Ал Мағози лагерига катта  жиноят ва оммавий қирғин содир этгани ва бутун бир турар-жой  блокни бомбардимон қилгани ҳамда бу жиноятда 68 нафардан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлгани ва ўнлаб анфар жароҳатланганини тасдиқлади.

Ал-Ақсо  канали ҳам Ғазо марказидаги Ал-Мағози лагерининг  ваҳшиёна бомардимонларида шаҳидлар сони 85 кишидан ошганини маълу қилди. Ал-Ақсо шаҳидлари  касалхонаси матбуот котиби ҳам  бу касалхонага олиб келинган аксарият шаҳидлар ҳам  аёллар, болалар ва кексалар эканлигии таъкидлади.