loader
Foto

Исроил: Урушда ютқаздик

Ғазодаги хунрезлик давом этаётган бир вақтда Исроилнинг собиқ бош қўмондони Дан Халуц урушда ютқазганликларини айтди. 7 октябрда Хамаснинг Ақсо тўфони операциясига қарши ҳужум бошлаган Исроил қамалга олган Ғазода қатлиом амалга оширди. Ишғолчи Исроил армияси ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан Ғазодаги тинч аҳоли яшайдиган жойларга 60 минг тоннага яқин бомба ташлади.



Касалхона, шифохона, мактаб, масжидлар ва қочоқлар лагерини ҳам бомбалаган Исроил 20 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирди. Ҳужумларда ўн минглаб киши тан жароҳати олиб, мингдан ортиқ жонсиз баданлар харобалар остида чиқариб олинишини кутмоқда.

Дунё кўз ўнгида ҳарбий жиноят қилишдан тортинмаган Исроилнинг Ғазога қарши ҳужумлари давом этаётган бир вақтда собиқ Исроил бош қўмондони Дан Халуц урушнинг боришини баҳолади.

Минтақада юз бераётганлар ҳақида аччиқ гапларни гапирган Халуц Исроилнинг Хамасга қарши урушда мағлуб бўлганлигини айтиб ўтди. Исроил бош вазири Нетаньяҳуни айбдор деб билган Халуц урушда ғолиб бўлишлари учун бош вазирнинг истеъфога чиқиши кераклигини таъкидлади.

Тель-Авивда эфирга узатилган “Kanal 14” телеканалига интервью берган Халуц Исроилнинг 2 миллиондан ортиқ фаластинлик дунёдан узилиб қолган  Ғазодаги қатлиом ҳақида гапирди.

Исроил армиясидаги йўқотишларларга ишора қилиб шу вақтгача Хамасдан устун кела олмаганлигига урғу берган Халуц “Ғалаба эришишнинг ягона йўли Нетаньяҳунинг вазифасидан бўшатилиши билан мумкин бўлади” деди.



Нетаньяҳунинг хунрезлигидан ҳатто яҳудийлар ҳам сесканиб кетмоқда....