Ушбу коэффициент кредитлар бўйича режадаги тўловларнинг уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадларига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқилади. Фоизлар қанчалик баланд бўлса, фуқаролар кредит юкини тортиши шунчалик қийин бўлади.
Таъминланмаган истеъмол кредитлари россияликларда қарз юкини кўпайтиришга асосий ҳисса қўшади. Январдан июнгача у 9,9 фоиздан 10,4 фоизгача ўсди, аммо бу пасайтирилган кўрсаткич, чунки у кредити бўлмаган фуқароларни ҳам ҳисобга олади.
Марказий Банкда «аҳолининг қарз юки ортиши билан боғлиқ даврий рисклар»ни чеклаш учун риск коэффициентларига янги қўшимчалардан фойдаланиш ваъда қилинди.
Марказий Банк ва ҳукумат россияликларнинг кредит олганлик даражаси ўсиши бўйича бир неча марта хавотир билдирган. Октябрдан бошлаб регулятор кредитнинг тўлиқ қиймати ва қарз олувчининг мавжуд қарз юкига боғлиқ бўлган истеъмол кредитларига риск коэффициентлари бўйича қўшимчалар шкаласини киритади. Тахмин қилинишича, ушбу шкала банкларни қарз беришни қисқартиришга мажбур қилади. Аввалроқ Россия Банки қўшимча тўловларни оширганди – охирги ошириш 1 апрелдан кучга кирди, лекин кредитлар муомаласида ўсиш секинлашди.
Шунингдек, регулятор жисмоний шахслар учун индивидуал кредит рейтингини (ИКР) баҳолаш тизимини ўзгартириш ниятида, бу турли кредит тарихлари бюролари рейтингларини таққослаш йўли билан амалга оширилади. Бу банкларга қарз олувчининг молиявий ҳолатини тўғрироқ баҳолашга имкон беради.