loader
Foto

Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли тўсатдан юрак хуружидан вафот этди

Бир нечта маҳаллий янгиликлар сайтлари Абдуллоҳ Мурсий ўлими ҳақида хабар берди, лекин қотиллик содир этилганлигига ҳеч қандfй шубҳа йўқлиги, кичик Мурсий бир нечта касаллик билан оғриганлиги ва отасининг ўлимидан қаттиқ қайғуга тушганлигини баён қилди.

Мурсийнинг иккинчи ўғли, Аҳмаднинг айтишича, унинг укаси Абдуллоҳ ўз машинасида кетаётган пайтда тўсатдан томирлари тортишиб, талвасага тушиб қолган. У зудлик билан касалхонага келтирилган, лекин шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

Абдуллоҳ Мурсий охирги йилларда бир неча марта қамоққа олинган. У гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишда айбланган, гарчи бу соҳта айблов эканлигини таъкидлаган бўлса-да. Охир-оқибат у оқланганди.

Мурсий фарзандлари орасида Абдуллоҳ Миср ҳукуматининг энг ашаддий танқидчиси эди. У, шунингдек, суд пайти ва қамоқдалигида отасига  катта ёрдам берган.

Отасининг ўлимидан сўнг Абдуллоҳ бир қатор мисрлик амалдорларни тўғридан-тўғри айблади ва уларнинг «жафокаш президентни ўлдириш»да Сисининг «ҳамкорлари» деб атаган.

У айниқса, амалдаги ва собиқ ички ишлар вазирлари Махмуд Тауфик ва Махди Абдулғаффорни айблади.

Эслатиб ўтамизки, унинг отаси ҳам суд мажлиси вақитда юрак хуружидан вафот этган. Мурсийнинг ҳали 30 га ҳам тўлмаган кичик ўғли ҳам юра хуружидан вафот этиши камида шубҳали бўлиб кўринади ва бу қотиллик эмаси, деган савол туғдириши муқаррар.