loader
Foto

Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир

Расулуллоҳнинг “Ёсин сураси қуръоннинг қалбидир” деган ҳадиси ҳақида ҳукм чиқариш учун илм толибига эслатма



Балки сен энди Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ёсин Қуръоннинг қалбидир”(Табароний, “Мужамул Кабир”) деган ҳадисининг маъносини билиш иштиёқидадирсан? Мен сенинг англаб етиш қобилиятингга ишониб шуни айта оламанки, сен мустақил таҳлил қилиб, шунга ўхшаш бошқа ҳадислар ҳақида ҳам муқояса қила оласан.

Балки сен бу ҳадисни ўқиб ҳайрон бўларсан. Лекин бировнинг сени огоҳлантириб, нимадир ўргатишидан кўра ўзинг ғайрат қилиб нафсингни тарбиялашинг қувонарлироқ. Ғафлатдан ўзинг уйғониб, ўз устингда тинимсиз ишлашинг бошқа биров сенга йўл кўрсатишидан кўра кўпроқ таъсир қилади. Умид қиламанки, нафсинг бу сирни англаш даражасига етади, басийратга интилиб, сирларга воқиф бўлишинг асносида тафаккурингни чархлаш учун янада кўп саъй-ҳаракат қиласан. Шу тарзда сенга Қуръони карим оятларининг ҳақиқатлари аён бўла бошлайди.

Биз буларни сен учун жамладик, токи сен ҳам улар ҳақида тафаккур қилиб, сирларини англаб, хулоса чиқаришинг осон бўлсин.

Имом Ғаззолийнинг

"Қуръони Каримнинг жавоҳирлари ва дурлари" китобидан