loader
Foto

Исроил армияси Ғазода ҳар куни 100 дан ортиқ болани ўлдиряпти

Исроилнинг эксклавдаги 90 кунлик тажовузи давомида 9730 нафар бола ва 6830 нафар аёл ҳалок бўлди.

7 октябрдан бери Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида кунига камида 108 фаластинлик болани ўлдирган.

Бу ҳақида Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Ҳисоботга кўра, Исроилнинг эксклавдаги 90 кунлик тажовузи давомида 9730 нафар бола ва 6830 нафар аёл ҳалок бўлган.

Яна 7000 га яқин одам, уларнинг учдан икки қисми аёллар ва болалар ҳамон Ғазо секторида қамалган ёки бедарак йўқолган. Ўлганларнинг умумий сони 22 438 кишини ташкил этади, яна 57 614 киши жароҳат олган.

Исроил аскарлари қўлидан 326 тиббиёт ходими ва 42 фуқаро мудофааси ходими ҳалок бўлди.

7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларида 106 журналист ҳалок бўлди.

Кўчирилган фаластинликлар бошпана топган гавжум турар жой марказлари чидаб бўлмас яшаш шароитларига дуч келмоқда. Мажбурий миграция 355 минг юқумли касалликларни келтириб чиқарди.

Исроил армияси 130 та давлат муассасаси, 93 та мактаб ва университетни вайрон қилган, 292 та мактаб ва университет қисман зарар кўрган.

Ғазо секторидаги 10 минг саратон бемори тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун ўлим хавфи остида.

Исроил армияси 218 та масжидга зарар етказган, улардан 122 таси бутунлай вайрон қилинган. Бомба портлаши натижасида 3 та черков вайрон қилинган.

65 минг уй бутунлай вайрон бўлган, 290 минг уй зарар кўрган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги 150 та тиббиёт муассасасига ҳужум қилиб, 53 та тиббиёт маркази, 30 та касалхона ва 121 та тез ёрдам машинасини ишдан чиқарди.

Шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги 200 та тарихий ва маданий ёдгорликни йўқ қилди.

7 октябрдан бери Исроил армияси Ғазога ҳужум қилиб, 65 минг тоннадан ортиқ портловчи моддаларни ташлади.