loader
Foto

Букмекерлар: 95% қиморбозлар Порье билан жангда Хабибни қўллаб-қувватладилар

Беттерлар кайфияти букмекерлик идоралари котировкаларига тўлиқ мос келган. Охирги бир неча кун ичида Бургут ғалабаси коэффициент 0,08 пункт пасайди  ва 1,2ни ташкил қилди. Эҳтимоллик фоизларида бу 79%га тенг. Шу аснода Дастин Порье имкониятлари пасайди: унинг ғалабаси коэффициенти 0,5 пункт ўсди ва 4,6ни ташкил қилди, бу эса 21% эҳтимол демакдир.

 «Лига Ставок» таҳлилчиларининг фикрига кўра, ғолиб очколар бўйича аниқланади. Бундай якунга 2,2 коэффициент бўйича пул тикиш мумкин бўлиб, бу 45% эҳтимолга мос келади.

Шундай бўлишига қарамай, букмекерлик идоралари Хабибнинг  нокаут билан ғолиб чиқишига ставкаларни фаол қабул қилди. Хусусан, БК Parimatch Бургут рақибини «қулатиши»га 6,0 коэффициент таклиф қилди.