loader
Foto

Вау, биз буни кўрдик! «Реал» ва «Атлетико» қишнинг асосий триллерини намойиш этишди

Испанияликлар Суперкубокни Саудия Арабистонига сотиб юборишди, шу боис «Реал» (Мадрид) ва «Атлетико» бу сафар ўз мамлакати пойтахтида эмас, балки Ар-Риёдда тўқнаш келишди. Учрашув «ан- Наср» ўйнайдиган «ал-Аввал парк» стадионида бўлиб ўтди. Балки «Реал» учрашув Криштиану Роналду жамоасининг уй стадионида бўлиб ўтганини «қаймоқранглилар» жамоаси катта совринларни қўлга киритганини яхши белги деб билгандир.

Бироқ дастлаб ўйин «Атлетико» фойдасига бўлди. «Реал» (Мадрид) 0:0 ҳисобида фақат Винисиус Журиор ва Родригонинг Облак жарима майдончасида йиқилишлари билан эсда қолди, бироқ ҳакам Хавьер Рохас, афтидан, бразилияликларнинг ўзлари қоидабузарлик излаган, деб қарор қилгани асоссиз эмас. «Атлетико»да эса Гризманн бўш жой ва тўпни топди ва бу «қаймоқранглилар» учун муаммога айланди. Франциялик футболчи Линонинг биринчи голли имкониятини яратди, шундан сўнг Диего Симеоне жамоаси бурчак тўпини ишлаб олди. «Атлетико» стандарт вазиятдан гол урди: Эрмосо боши билан ажойиб зарба йўллади – Кепада тўпни қайтариш учун ҳеч қандай имконият йўқ эди (Карло Анчелотти уни украиналик Луниндан афзал кўрди).

Кейин Примера етакчиси ўз тарбияланувчиси Моратадан гол ўтказиб юборишига сал қолди ва фақат биринчи бўлим ўрталарида «Реал» ўзига айланди. Бу ерда «қаймоқранглилар» ўзини кўрсатди ва 10 дақиқа ичида 0:1 ҳисобини 2:1 га айлантирди. Анчелотти жамоасининг жавоб голи ҳам бурчакдан киритилди. Роналду 2024 йилда Рюдигернинг ичига кириб олганга ўхшайди! Немис футболчиси Примеранинг сўнгги турида «Мальорка»га қарши ўйинда гол урди ва энди «Атлетико» дарвозасига боши билан зарба берди.

«Реал» нинг иккинчи голи ҳам ҳимоячилар томонидан киритилди. Ўнг қанот ҳимоячиси, асосий таркибда пайдо бўлиши сюрприз бўлган Карвахал «Атлетико» жарима майдончаси бурчагига югурди ва деярли дарвозанинг узоқ устунига учиб бориб, хоккейчи каби ўйнади - оёғини «клюшка»га ўхшатиб зарба берди.

Аммо «Реал»га биринчи бўлимда ғалаба қозонишга яна ўша Гризманн тўсқинлик қилди. Танаффусга қадар француз футболчиси гол уриб, «Атлетико» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Ҳозирда Антуан ҳисобида 174 та гол бор - у афсонавий Луис Арагонесни ортда қолдирди. Гризманн бу эпизодда жуда яхши ўйнади. У Модричдан қочиб кетди ва ярим доира ичидан ўнг оёқда пастлаб зарба берди.

Катта жамоалар унчалик шовқинли бўлмаган саудиялик мухлисларга катта футбол тақдим этишди. Беллингем ва Родриго ҳатто «Реал» нинг маҳаллий мухлисларига имо-ишоралар қилиб, уларни овозни баландлатишга ундади. Танаффусдан сўнг «қаймоқранглилар» биринчи дақиқаларда кучли ўйин кўрсатди ва тўпга эгалик қилиш улушини 50% дан 70% гача оширди. Ўйин Симеоне «Атлетико»си ва «Реал» (Мадрид) ўртасидаги классик ўйинларга ўхшарди. Бироқ ҳудудни эгаллаб олган Примеро етакчиси рақибнинг гол билан якунланиши керак бўлган қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Лино шунчаки «Реал»ни кечирди.

Кейин ўйин бироз тинчланди. Иккинчи бўлим биринчисига қараганда қизиқарлилик ва динамика даражаси камроқ бўлиб чиқди. Анчелотти Модрични Кроос билан алмаштирди ва бу бирдан мухлисларни жонлантириб юборди. Мухлислар немисдан норозилиги ҳуштакбозлик билан кўрсатди! Унинг ҳар бир тегиниши баланд овозда «бууу» деб кутиб олинди. Юлдузларнинг Саудия Арабистонига кетиши ҳақидаги салбий баёнотлари учун маҳаллий аҳоли Кроосдан қасос олди. Бундай ўйинда ҳар бир лаҳза олтинга татийди. «Атлетико» ҳимояси «Реал»нинг тезкор жарима зарбасини ўтказиб юборганида Карвахал супер имкониятга эга бўлди, бироқ Облакнинг ақлдан оздирадиган сейви туфайли ҳимоячининг иккинчи голи амалга ошмади.

78-дақиқада эса Суперкубок ярим финалининг энг баҳсли эпизоди содир бўлди. Чап қанотдан оширилган тўпдан сўнг Мората Кепага бориб урилди ва тўп Рюдигердан «Реал» дарвозаси тўрига тушди. Ҳакам «Атлетико»нинг голини ҳисоблади, ВАР ёрдамчилари эса Рохасни қўллаб-қувватлади. Бир томондан тўқнашув бўлди, иккинчи томондан, Мората дарвозабон томон атайлаб ҳаракат қилмади – орқаси билан турди, шекилли, уни кўрмади. Умуман олганда, ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Баҳолаш эса мутахассислар томонидан амалга оширилади.

«Реал» барибир «Реал»-да. «Қаймоқранглилар» максимал тезликни ишга туширди ва иккинчи бўлим охирида Симеоне жамоасини эзиб ташлади! «Атлетико» ҳимоячилари Винисиус Жуниор ва Беллингемнинг зарбалари қайтарилди (дарвоза чизиғидан), аммо Карвахалнинг етиб келиб берган зарбасига қарши ҳеч нарса қила олмади - Дани барибир Облак дарвозасини ишғол қилди.

Икки бўлимдан сўнг Ар-Риёддаги стадиондаги таблода чиройли рақамлар 3:3 кўрсатилган бўлса-да, статистика ўйиндаги «Реал»нинг устунлигини акс эттирди: xG бўйича 0,40 га қарши 1,99, зарбалар бўйича 20:8 ва аниқ залбалар бўйича 9:6.

Аммо қўшимча бўлимларда жамоалар чарчоқ туфайли пенальтилар серияси ҳақида ўйлаётгандек бўлди. Айниқса, «Атлетико». «Реал» нинг ҳужумларида ҳам ҳақиқий кескинлик етишмади, аммо темир Карвахал ўйин тақдирини ҳал қилди! Рақиб схемаси ўнг қанот ҳимоячисига олдинга ўтиш учун бироз эркинлик берди ва Дани 116-дақиқада «қаймоқранглилар»га ғалаба келтирувчи голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг узатмасидан сўнг ҳимоячи Савич ўз дарвозасига уриб қўйди.

Ар-Риёддаги бу сеҳрли Мадрид дербиси қўшиб берилган вақтда Диазнинг голи билан якунланди. «Реал» (Мадрид) ярим ҳимоячиси стандарт вазиятда келган «Атлетико» дарвозабони Облакдан қочиб кетди ва узоқдан зарба бериб, тўпни бўш қолган дарвозага киритди. Бу Анчелотти жамоасининг 5:3 ҳисобида ажойиб иродали ғалабаси бўлди.

Абу Муслим