loader
Foto

Ғазонинг урушдан кейинги тузилиши: АҚШ ва Исроил қарашлари ҳар хил бўлиб чиқди

Бенямин Нетаняхунинг айтишича, Иордан дарёсининг ғарбидаги барча ерлар Исроил томонидан назорат қилиниши керак. Бу урушдан кейинги тизим масаласида АҚШ позициясига зид келади.

Исроил Хамас бутунлай йўқ қилинмагунча курашади. Бу ҳақида яҳудий давлати бош вазири Бинямин Нетаняху яна таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, Иордан дарёсининг ғарбидаги барча ерлар Исроил томонидан назорат қилиниши керак. Бу Ғазо секторида мустақил Фаластин давлатини яратиш урушдан кейинги тартибнинг мажбурий қисми сифатида кўрилган АҚШ позициясига зид келади.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху: "Келажакдаги ҳар қандай сценарийда Исроил Иордан дарёсининг ғарбий қисмидаги барча ҳудуд хавфсизлигини назорат қилиши керак. Бу зарурий шарт ва у (Фаластин) суверенитети ғоясига зид келади. Сиз нима қила оласиз? Мен бу ҳақиқатни америкалик дўстларимизга айтаман, шунингдек, Исроил хавфсизлигига зиён етказадиган ҳақиқатни бизга сингдириш уринишларини тўхтатаман".

Исроилнинг асосий мақсадларидан бири Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилишдир. Пайшанба куни исроилликлар Тел-Авивда намойиш ўтказди. Улар қўлларида акаси, синглиси ва ота-оналари билан Ғазода бўлган энг ёш асир Кфир Бибаснинг портретини ушлаб туришди. Шу куни Маллавой деб номланган Кфир бир ёшга тўлди.

Ўғирланган оила ва малла сочли чақалоқ билан бирдамлик белгиси сифатида Кнессет биноси тўқ сариқ рангда ёритилди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Кирби Хамасга қарши урушдан кейинги "эртаси кун" мавзусида гапирди. Кирбининг айтишича, АҚШ "икки халқ учун икки давлат" йўлида ишлашни тўхтатмайди ва Ғазо қайта ишғол қилинмайди.