Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида 11 минг бола ва 7 минг 500 аёлнинг ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди.
Ҳукуматнинг Ғазодаги матбуот бўлими томонидан берилган баёнотда, Исроилнинг Ғазога 108 кундан бери давом этган ҳужумларда ҳалок бўлган 25 минг 925 кишининг 11 минг нафари болалар, 7 минг 500 нафари эса аёллар эканлиги билдирилди.
Ғазода 70 фоизи аёллар ва болалар бўлган 7 минг кишининг ҳамон вайроналар остида ёки бедарак ёъқолганлиги, 63 минг кишининг жароҳатлангани маълум қилинди.
Бу ҳақда БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам координатори Мартин Гриффитс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ма’лум қилди. 7 октябрдан бери Г’азога қарши ваҳшийликларда пасайиш кузатилмади”. Унинг таъкидлашича, Ғазода ҳар соатда 2 та она ўлдирилмоқда.