346 депутатдан 287 нафари Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун овоз берди.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси Бош Ассамблеясида Швециянинг Натога кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилишни маъқулловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Бир кун аввал парламент Бош ассамблеяси Швециянинг Шимолий Атлантика шартномасига (НАТО) қўшилиши ҳақидаги баённомани ратификация қилишни маъқулловчи қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Овоз бериш натижасида овоз беришда иштирок этган 346 депутатдан 287 нафари овози билан мазкур таклиф қонун сифатида қабул қилинди, 55 депутат "қарши", 4 нафар депутат "бетараф" овоз берди.