Бола кучли бир куйинди ҳидидан уйғониб кетди. Бола ёнаётган уйдан кўчага югуриб чиққач, ҳовлида қонга беланиб ётган бувисининг танасини кўрди.
Қўрқиб кетган ўсмир ёрдам сўраб қўшниларига югуриб борди, улар эса милицияга қўнғироқ қилишди ва ўт ўчирувчилар келгунгича оловни ўчиришга ҳаракат қилишди.
Аниқланишича, қотил кекса аёлга пичоқ билан ўндан ортиқ зарба берган.
Терговчилар турли тахминларни кўриб чиқишмоқда, уларнинг орасида асосийси – босқинчилик варианти. Маълум бўлишича, табиб аёлнинг уйида уч минг доллар атрофида пул бўлган.
Хабар қилишларича, Чудайкина кўп йиллар давомида маҳаллий касалхонада акушер-гинеколог бўлиб ишлаган, нафақага чиқканидан кейин эса халқ табобати билан шуғулланган, жумладан, синиқчилик қилган.