loader
Foto

Табибнинг одоблари

– Табибнинг одобларидан бири беморга керакли насиҳатларни қилишдир.

– Табибнинг одобларидан бири беморга меҳрибон бўлишдир.

– Табибнинг одобларидан бири беморнинг кўнглини кўтариб, умидвор қилишдир.

– Табибнинг одобларидан бири беморда ўлим аломатларини кўрса, йўли билан унга васиятни эслатишдир.

– Ҳожат тушганда ҳам табибнинг бемор авратига назар солиши мумкин.

– Табибнинг одобларидан бири унинг қилаётган иши қазо ва қадарни қайтара олмаслигига эътиқод қилишидир.

– Табибнинг одобларидан бири дардни туширган Аллоҳ таоло давони ҳам туширишини эътиқод қилишидир.

– Табибнинг одобларидан бири беморнинг сирини бошқаларга ошкор қилмасликдир.

– Табибнинг одобларидан бири касби бўйича қасамига содиқ қолишдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ

"Ижтимоий одоблар" китобидан