loader
Foto

Беморларни зиёрат қилиш

Беморларни зиёрат қилиш ҳам катта ажр-савоб келтирувчи амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмоннинг бошқа мусулмондаги ҳақларини баён қилиб, беморларни зиёрат қилишни ҳам зикр қилдилар. Баъзи фақиҳлар бу ишни вожиб амал даражасига кўтарганлар. Лекин, ишончлироқ қавлга кўра бу суннатдир.Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши бемор мусулмон биродарини зиёрат қилишга борса, то бориб-келгунича жаннат “хурфа”сида бўлади”, дедилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг Расули, жаннатнинг “хурфа”си нима”, дейилди. Ул зот: “У (жаннатнинг меваси)ни териб олади”, дедилар”. (Имом Муслим ривояти)

Сувайр отасидан ривоят қилади:

“Ҳазрати Али қўлимдан тутиб: “Ҳасанни кўриб келишга биз билан бор”, дедилар. Унинг ҳузурига (борганимизда) у ерда Абу Мусони кўрдик. Шунда, Али алайҳис салом: “Эй, Абу Мусо! Касални кўргани келдингми ёки шунчаки зиёратгами?”, деди. У: “Йўқ, касални кўргани”, деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси мусулмон бемор мусулмонни кўргани борса, етмиш минг фаришта кеч киргунча унга дуои хайр қилади. Агар у кеч кирганда бирор беморни кўргани борса, тонггача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуои хайр қилади ва унга жаннатнинг терилган меваси берилади”, деб айтаётганларини эшитганман”, дедилар”. (Имом Аҳмад ва Термизий ривоятлари)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзига хос одатларидан бири шуки, таниш-билишларидан бирортасининг беморлиги қулоқларига чалинса, албатта уни кўргани борар эдилар.

Бемор зиёратига оид одоблардан бири касалнинг пешонасига қўлини қўйиб, ундан ҳол сўрашдир. Бунда, қўл теккизиш касалга оғир келмаслиги шарт қилинади. Агар бу иш беморни безовта қилса, пе-шонасига қўл қўйиш ҳам, ҳол сўраш ҳам дуруст бўлмайди. Бундай вазиятларда касалга қараб турган кишилардан ҳол-аҳвол сўраш кифоя қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор зиёратига борган кишиларга етти марта қуйидаги дуони ўқишни таълим берганлар:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ажали яқинлашмаган беморни кўргани борган ҳар қандай мусулмон банда етти марта “Асъалул-лоҳал-ъазийма роббал-аршил-азийми ан яшфияка”, деб айтса, у шифо топади”, дедилар”. (Абу Довуд ривояти)

Маъноси: “Аллоҳ таоло улугдир ва улуг Арш эгасидир. Мен Ундан сенга шифо беришини сўрайман”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига биноан, бемор агар ажали яқинлашмаган бўлса, бу дуонинг баракотидан шифо топади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касал кўриш пайтида қуйидаги дуони ҳам кўп ўқир эдилар:Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг олдига келсалар ёки у ҳузурларига олиб келинса: “Азҳибл-баъса Роббан-нааси ишфи ва анташ-шаафий лаа шифааъа иллаа шифааъука ши-фааъан лаа юғодиру сақоман”, деб айтар эдилар”. (Имом Бухорий ривояти)

Маъноси: “Зиённи кетказ, эй инсонларнинг Робби! Шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифойингдан ўзга шифо йўк.Хеч ҳандай дардни қолдирмайдиган шифо (бер)!”.Шу билан бирга, Расулуллоҳ беморни кўришда қуйидаги сўзларни айтиш ҳақида ҳам кўрсатма берганлар:Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Набий соллал-лоҳу алайҳи васалламнинг бир аъробийни кўргани кирганлари ривоят цилинади. У айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам касал кўргани борсалар: “Лаа баъса тоҳурун ин шаа Аллоҳу”, дер эдилар. Унга ҳам: “Лаа баъса тоҳурун ин ша Аллоҳ”, дедилар”.

Маъноси: “Ҳеч қиси йўқ ин ша Аллоҳ, бу покланишдир”.

Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, исломда беморни зиёрат қилишнинг фазилати қанчалик таъкидланган бўлса, ўз хатти-ҳаракати билан унга оз бўлса ҳам машаққат етказмаслик ҳақида бунданда зиёда таъкидлар келган. Зиёрат асносида касал ёки унинг қаровчисига азият етказгани сабабли инсон савоб олиш ўрнига гуноҳкор бўлиб қолиши мумкин.

Шунингдек, бемор бирор кимса билан мулоқот қилиши унга зарарли бўлса, зиёрат қилувчи у билан кўришаман, деб қаттиқ туриб олиши ҳам жоиз эмас. Бундай пайтда, касалга келганини билдиришнинг зарурати бўлмаса, ташқаридан ҳол сўраб, дуо қилиш зиёратнинг савобини беради. Беморни хурсанд қилиш мақсадида унинг қаровчисига: “Муносиб вақтда фалончи сизни зиёрат қилиш учун келди ва ҳаққингизга дуо қилди, деб айтиб қўйинг”, дейиш кифоядир.

Ҳадисларда бемор зиёратига борган киши унинг олдида узоқ қолиб кетмаслиги таъкидланади. Шу сабабли, зиёратни қисқа қилиб, ортга қайтиш афзалдир. Чунки, узоқ ўтириш кўпинча беморларга машаққат етиб қолишига сабаб бўлади. Ўзига тасалли бериш ёки қалбини очиш мақсадида беморнинг ўзи ёру дўстларидан бири олдида қолишини сўраса, у ҳолда бунга бирор монеълик йўқ.

Бемор зиёрати учун муносиб вақтни танлаш ҳам ўта муҳимдир. Касал одамнинг оромини бузадиган ёки дори-дармон олишига халал берадиган пайтларда зиёратга бориш дуруст иш эмас. Шу боис, аввал беморга қаровчи кишидан қачон бориши қулай бўлишини сўраш лозим.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан