loader
Foto

Уруш-жанжалдан сақланиш

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдулқайс қабиласидан бир чандиғи бор кишига: “Сенда Аллоҳ таоло яхши кўрадиган икки хислат бор: бу — ҳилм ва сабрдир”, дедилар”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бировда ҳаққи бўла туриб, ёмонликни даф қилиш ва уруш-жанжалдан сақланиш ниятида кечиб юборган ёки сулҳга борган кишиларга улуғ башорат берганлар:

Хазрати Абу Умома розияллоҳу анҳудан риво-ят ҳилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳақни қоим қилувчи бўлишига қарамай жанжални тарк қилган кишига жаннат чеккасидан (бир) уй (берилиши)га, ҳазил қилувчи бўлишига қарамай ёлғонни тарк қилувчи кишига жаннат ўртасидаги (бир) уй (берилиши)га, чиройли хулқли кишига жаннатниш энг юқорисидан (бир) уй (берилиши)га мен кафилман”, дедилар”. (Абу Довуд ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга кириши ва у ердан уй берилишига кафил бўлишлари қандай ҳам хурсандчиликдир. Аллоҳ таоло бундай давлатни барчага ато қилсин!

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар" китобидан