loader
Foto

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини сохта “табиб”ларга ишонмасликка чақирди

Вазирлик, шундан келиб чиққан ҳолда, аҳолини “муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлишларини ва ўз соғликларини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, деб огоҳлантирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ироқнинг Курдистон вилоятидан бўлган Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистоний Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бориши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Тармоқларда тарқалган маълумотларда ўзининг “табиб экани”ни айтган Курдистоний Қуръон оятларини ўқиган ҳолда ҳатто СПИД, саратон каби дардлардан халос қила олиши, кўрларнинг кўзини, карларнинг қулоғини очиши иддао қилинади.

Кун.уз нашрининг ёзишича, Курдистоний "Ўзбекистонга келишидан аввалроқ етарлича шов-шув кўтарилди ва ўзига хос замин яратилди. Натижа кутилганидан ҳам аъло бўлди – дардига даъво топмаган юзлаб беморлар унга ёпишди, йўлларини тўсиб йиғлади, ҳаттоки тавоф қилиб юборди".