Туркиянинг жануби-шарқидаги Каҳраманмарашда жандармерия томонидан уюштирилган операцияда терига ёзилган, ёши 1300 йил деб тахмин қилинган Таврот қўлга олинди.
Вилоят жандарм қўмондонлиги Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари Ф.K. (55 ёш) ва С.A.A. (49 ёш) ўзларида борлигини айтишган тарихий ашёни сотишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар топгач, операция амалга оширишди. Гумонланувчиларшахсий тинтув қилинганда 1300 йиллик тарихий Таврот мусодара қилинди.
Қўлга олинган Ф.K. ва С.A.A. сўроқ қилиш учун полиция бўлимига олиб кетилган. Тарихий Таврот қўриқ остига олинди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.