loader
Foto

Ражаб Эрдўған: Туркия атом қуролига эга бўлиши мумкин эмас деган фикрларга қўшила олмайман

«Айрим мамлакатлар битта ёки иккита эмас, бир нечта атом қуроли билан зарба бериши мумкин бўлган ракеталарга эга. Бизда эса улар бўлиши мумкин эмас. Мен бунга рози бўлолмайман», - деди Эрдўған, хабар қилади Reuters агентлиги.

Туркия президенти шунингдек, минтақада ҳарбий атом дастурига эга бўлган давлат сифатида Исроилни мисол қилиб келтириб ўтди.

«Бизнинг ёнимизда Исроил бор, деярли қўшнимиз. Улар [бошқа мамлакатларни] атом қуроли билан қўрқитмоқда. Ҳеч ким уларга тегинишга журъат кила олмайди», - деди у, хабар қилади Reuters.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Туркия Атом қуролини тарқатмаслик Шартномаси - бутун дунё бўйлаб атом қуроли тарқалишини тўхтатишга қаратилган БМТ шартномасини имзолади.

Ҳозир экспертлар ва таҳлилчилар Эрдўғаннинг чоршанба кунга “атом” шарҳларига нима сабабчи бўлгани ҳақида бош қотирмоқдалар.

Гарчи атом электростанцияси ҳақиқатда Туркияда энди ишлаб чиқиш босқичида бўлсада, охирги пайтларда мамлакат атом қуроли ишлаб чиқаришга интилаётгани ёки ўз атом дастурига нисбатан қаршиликка дуч келгани ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Эрдўғаннинг сўзлари АҚШ ва Эрон ўртасида, қисман, Теҳроннинг атом дастури туфайли ўсиб бораётган кескинлик шароитида янграб ўтди.

Ўтган йили Вашингтон унга кўра, Эрон халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига аста-секинлик билан ўзининг атом дастурини қисқартириши лозим бўлган кўп тарафлама битимдан чиққан эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп унинг маъмурияти Эронга қарши “максимал босим” компаниясидан асосий мақсад – Эроннинг атом ва баллистик ракета дастурларига барҳам бериш деб айтганди.

Шунингдек, ўтган йили Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон агар Теҳрон атом қуролини ишлаб чиқадиган бўлса, ар-Риёд унга эга бўлишга интилиши ҳақида CBS Newsга маълум қилганида танқидчилар ғазабига учраганди.

Бир қатор таҳлилчилар Эрдўғаннинг баёнотини АҚШнинг яқинда ўрта ва кичик масофали ракеталарни тугатиш ҳақида Шартномадан (ДЛРСМД) чиқиши билан боғламоқда. Уларнинг фикрига кўра, АҚШнинг ДЛРСМД дан чиқиши кўплаб мамлакатларга шундан хабар берадики, ўйин қоидалари ўзгарди, энди қуролланиш ҳам мумкин – атом қуролига эга бўлишга биринчи номзодлар орасида Жанубий Корея, Тайвань, Япония, Саудия Арабистони ва албатта, Туркия айтиб ўтилмоқда.

Айтишларича, экспертларнинг кўпчилиги Эрдўғаннинг баёноти “дунё бешдан катта” деган аввалги баёнотлари руҳида, дунёдаги умумий адолатсизликдан риторик норозилик деб ҳисоблашга мойилдир. Туркия ўзининг атом қуролини яратиш эҳтимоли жуда паст бўлган мамлакат. Биринчи навбатда, Туркия учун атом қуроли яратиш бўйича қимматбаҳо (нафақат молиявий мазмунда) дастурлар мавжудлигини талаб қиладиган реал таҳдидлар йўқлиги сабаблидир.