loader
Foto

Буюк Британия қироли Карл ІІІ касалхонага ётқизилди

Буюк Британия қироли Карл ІІІ режалаштирилган операция олдидан касалхонага ётқизилди, деб хабар беради The Telegraph.

Нашр қирол ҳозирча омма олдига чиқа олмаслигини ёзган.

“Қиролнинг омма олдида чиқиши қисқа муддатга қолдирилади”, – дейилади Букингем саройи баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 75 ёшли монархга тахминан икки ҳафта олдин простата аденомаси ташхиси қўйилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия қироли касалхонага ётқизишга тайёргарлик кўрилаётгани сабабли ўз ваколатларини вақтинчалик тўхтатиши хабар қилинганди.

У 2022 йил сентябрида онаси Елизавета ІІ вафотидан сўнг тахтга ўтирди.