Исроил босқинчи армияси 7-октабр куни агрессия бошланганидан бери Ғазо секторидаги 380 та масжид ва учта черковни вайрон қилди, деб хабар қилди кеча Ғазо сектори бўйича ҳукумат матбуот хизмати.
Аввалроқ Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳудудидаги тажовуз натижасида ҳалок бўлганлар сони 23 469 кишига етганини, 59 604 киши жароҳат олганини маълум қилганди.
Агентликнинг таъкидлашича, босқинчилар ўтган 24 соат ичида оилаларга ўнта қирғин уюштирган - 112 киши ҳалок бўлган, 194 киши яраланган.
Октябр ойидан бери босқинчи армия Ғазода Фаластиннинг мавжудлиги ҳақидаги қадимий тарихий далилларни яшириш мақсадида диний ва маданий меросни йўқ қилишга уриниб, Ғазо секторидаги масжидлар, черковлар ва тарихий обидаларни атайлаб нишонга олди.