loader
Foto

UNRWA Фаластин анклавидаги "энг йирик инсонпарварлик ташкилоти"

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Ғазо секторидаги "ўз ишини давом эттириш учун барча имкониятларни ишга солишини" айтди. Бу ҳақида UNRWA нинг ижтимоий тармоқлардаги постида айтилади.

UNRWA сионистик тузилманинг даъволаридан кейин молиявий ёрдами тўхтатилган агентликни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ҳисоботда UNRWA Фаластин анклавидаги "энг йирик инсонпарварлик ташкилоти" эканлиги эслатилади.

"Биз Ғазо халқини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ишимизни давом эттириш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - дейилади унда.

  UNRWA хайрияларга муҳтож.

   Сионнинг даъволари ...

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан молиялаштирилган UNRWA 1950 йилдан бери фаластинлик қочқинларга озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой каби инсонпарварлик ёрдамини кўрсатувчи асосий ташкилот бўлиб келган.

Агентлик 5,9 млн фаластинлик қочқинга ёрдам беради. 74 йил давомида фаластинликларнинг яраларини даволамоқчи бўлган UNRWA объектлари Исроил томонидан бир неча бор ҳужумга учради, бу вақт ичида тонналаб озиқ-овқат ва дори-дармонлар йўқ қилинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроил расмийларининг "7 октябрдаги терактларда UNRWA ходимлари иштирок этгани" ҳақидаги иддаоларини зудлик билан текширишни талаб қилди.

Германия, Швеция, Швейцария, Италия, Канада, Финляндия, Исландия, Австралия, Буюк Британия, Нидерландия, АҚШ, Франция, Австрия, Япония ва Эстония UNRWA га молиявий ёрдамни вақтинча тўхтатишга қарор қилганликларини эълон қилди.

Норвегия, Ирландия ва Испания UNRWA ни қўллаб-қувватлашда давом этишларини эълон қилишди.