Тарихдан маълумки, бир халқни ўзига тобе қилишни истаган кучлар аввало уни ўзлигидан, тарихидан, мадания тидан жудо қилишга интилади. Босиб олинган мамлакш халқлари маданий-маънавий тараққиётини бўғиб қўйиш истилочи, босқинчи мамлакатлар томонидан мустамлака чилик тартибларини сақлаб туриш ва мустаҳкамлашниш тарих синовидан ўтган азалий, анъанавий йўлларидан бири ҳисобланади. Истилочи мамлакат итоат қилдирилган халк ларни бора-бора ўзига сингдириб юборишни, бунинг учуи ўз мафкураси ва ғояларини уларга мажбуран жорий этиш, маданиятига шикаст етказиш, миллий тили, миллий урф одатлари ва миллий қадриятлари ривожига йўл бермаслик ни ўз сиёсатининг асосий мақсади деб билади...
...Маданият ва маънавиятни барбод этиш, миллий тил, урф-одатлар камолотига йўл бермаслик итоат эттирилган халқни жиловда ушлаб туришнинг энг зарур ва нозик йўл ларидан бири эканлигини истилочи ва босқинчилар доимо жуда яхши билишган...
...Маданият, маънавият ва маърифат зарбага учраб, халқнинг, мамлакатнинг маънавияти ва маърифати барбод бўлаверса, одамлар ўз-ўзидан эътиқодсиз бўлиб кетади. Ундай ўлкада, мамлакатда омманинг оломонлашуви, сиёсий манқуртлик, бепарволик бошланади. Оқибатда миллии ғурур, ифтихор, миллий қадриятлар аста-секин заифлашл бошлайди. Ана шундай ўлкани, мамлакатни, унинг халқи ни мустамлакачилик кишанларида ушлаб туриш, итоаткор қулга айлантириш мумкин...
Чингизхон ҳам ўрта Осиё заминини истило қилаётгани да ўз саркардаларига: «Шаҳарларга нодон, иродасиз, аҳмоқ кишиларни бошлиқ этиб тайинланглар, уларни қўллаб-қувватланглар ва кўкларга кўтариб мақтайверинглар, маҳаллий халқларнинг ақлли, билимли, обрў-эътиборли кишиларини йўқ қилинглар», деб топшириқ берар экан. Бу сиёсатнинг ҳам чуқур ўйланган сабаблари бўлган. Уз маданиятидан, обрў-эътиборли, доно вакилларидан жудо бўлган халқ маънавий раҳнамосиз қолгач, на қовуша олади, на уюша олади.
Тарих шундан гувоҳлик берадики, ҳамма вақт, ҳамма ерда босқинчи ҳукмдорлар босиб олинган мамлакатлар ҳудудларида Хитой донишманди ва Чингизхон айтган тарзда сиёсат юргиздилар. Бундан Ўрта Осиё халқлари ҳам мустасно эмас. Илм-фан ва маданият, маънавиятнинг энг ривожланган марказларидан бўлган Туркистонни зўравонлик йўли билан босиб олган чор ҳукумати ерлик аҳолини қарамлик ва қуллик, сиёсий карахтлик ва руҳий қашшоқлик ҳолатида ушлаб туришни мустамлакачилик сиёсатининг марказий масалаларидан бири деб ҳисоблади. Ана шу ёвуз ва маккорона сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш учун ишни нимадан бошлаш кераклиги хақида таклиф-мулоҳаза ва хулосалар бериш топшириғи билан чор ҳукумати кўпчилик олимлар ва бошқа соҳа кишиларини Россиядан Туркистонга юборди...
Чоризм мустамлакачилик сиёсатини Шаркда қон ва қилич билан жорий қилган генераллардан бири М.Д.Скобелев: «Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятини, тилини, санъатини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи таназзулга учрайди», дея «башорат» қилган эди.
Инсонларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини таъминлашга кўмаклашадиган муқаддас китобимиз Қуръони Карим, ҳадиси шариф, имом Бухорий, имом Термизий, шайх Нажмиддин Кубро, Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари уламою фузалоларнинг мўътабар асарлари халкдан яширилди, уларга ўт қўйилди, сувларга оқизилди. Қарамлик ва мутелик йилларида содир бўлган бу даҳшатли воқеа ва ҳодисалар ўзбек халқининг миллий маънавияти муайян да ражада таназзулга учрашига сабаб бўлди. Шўро ҳукумагн ва тузуми қурила бошлаган дастлабки йиллардаёқ аввало бутун зиёлилар ва ҳатто эски ўзбек ёзувини биладиган (мул ла деб ном олган) кишилар хам қамоқларга жўнатилди. Кейинчалик эса уйида араб алифбоси ёзувидаги китоб ва қў лёзмаларни сақлаган одамлар қаттиқ таъқиб остига олинди Хуллас, ўзбек халқининг илғор қисми бўлмиш зиёлиларга, маърифат ҳомийларига жуда катта зарба берилди. Бу қата ғонлик хатти-ҳаракати ўтган етмиш йил давомида у ёки бу даражада доимий ва узвий равишда давом этди...
Ўзбекистонда барча динларнинг, биринчи навбатда Ис лом динининг кўзга кўринган йирик вакиллари бирин-кетин қамалди, сургун қилинди, имижимида отиб ташланди. Чорак кам бир аср давомида диний-маънавий тарбияга ўрин берилмади. Диний ахлоқ ва маданиятга етган зарар ҳақида айтилмаган гап қолмади.
Энг даҳшатлиси шу бўлдики, Ислом динини «фош этиш» мақсадида азиз-авлиёларнинг мозорларига ўт қўйилди, мақбаралари остин-устин қилинди. Коммунистлар, раҳбар ходимлар ўз ота-оналарининг, яқин кишилариниш жанозаларига боришдан кўрқиб қолишди. Юрак ютиб бор ганлар партиядан ўчирилиб, ишдан олинди.
Халқ ўртасида даҳрийликни тарғиб қилиш ва динга қар ши муросасиз кураш ниқоби остида ўрта аср меъморчили гининг такрорланмас намуналари бўлган, миллий нақшлар билан жилваланиб турган минглаб масжидлар, юзлаб мад расалар, халқимизнинг миллий ғурури ҳисобланган муҳта шам қасрлар, тарихий обидалар, хонлар, амирларнинг са ройлари ваҳшийлик ва ёвузлик билан бузиб ташланиб, омборхоналарга, пахта қуритиладиган цехларга айлантирилди. Бу каби хунук ишлар «феодал ўтмиш, эскилик сарқитларидан тозалаш» деган қизил сўзлар билан ниқобланди.
Мустақиллик туфайли диний қадриятларга бўлган бундай салбий муносабатларга барҳам берилди...
...Узбек тили бир чеккага суриб ташланди, унинг мавқеи пасайиб кетди. Натижада халқ орасида рус тилини билмайдиган одам масъул идораларда ишламайди, деган тушунча юзага келди. Аслида хам аҳвол шундай эди, ижтимоий ҳаётдаги муомалалар ва давлат муассасаларидаги мавжуд шароит, ҳолат фақат рус тилини билишни талаб қиларди. Натижада ўзбеклар орасида ўзбек тилини билмайдиганлар, ўзбек тилида ёзолмайдиганлар ва ўзбекча фикрлай олмайдиганлар кўпайиб кетди. Ҳолат шу даражага етдики, ўз она тилини билмаслик айб саналмайдиган бўлиб қолди.
Мустабид тузум сиёсатининг талаби ва зўравонлиги асосида маънавиятимизнинг муҳим қирраларидан бўлмиш алифбомиз кетма-кет уч марта ўзгартирилди. 1929 йилда араб алифбосидан лотин алифбосига ўтилди. Орадан ўн икки йил ўтгач, кирилл алифбоси қабул қилинди. Шу тариқа халқимиз ўзининг 1000-1200 йиллик кўҳна тарихидан, ўтмишидан, маъиавий меросидан маҳрум бўлди. Ота-боболаримиздан қолган китоблар асосан араб ва форс тилларида ёзилган. Имлонинг ўзгартирилиши натижасида ана шу китобларни ўқий олмайдиган бўлиб қолдик. Яқин ўтмишимизнинг риёкор сиёсати натижасида мўғул босқини келтирган йўқотишдан ҳам кўра каттароқ маънавий фалокатга учрадик. Бу тарихимизни, маданиятимизни, миллий-маънавий меросимизни йўқотишга уринишнинг янгича йўли эди».(Имомназаров М., Саидов М. Миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий асослари. Ўқув қўлланма, Тошкент. -2005.)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан