loader
Foto

Мусулмонларнинг таназзули ҳақида

Худосизликка етаклаган уйғонишнинг мустамлакачиликдан бошқа зарарлари ҳам ниҳоятда кўплигини ҳамма бир овоздан тасдиқлаб келмокда. Жумладан, биринчи ва иккинчи Жаҳон урушлари (Гитлернинг ёлғиз ўзи 60 миллиондан кўп одамнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган), коммунистик тузумларнинг инсониятга қарши амалга оширган мислсиз жиноятлари, оммавий қирғин қуроллариниш ишга солиниши, халқ орасида инсонийликнинг йўқолиб бориши, манманликнинг кучайиши ва ҳоказо...



Мусулмонларнинг таназзули ҳақида

Мусулмонлар ватанида содир бўлган ҳар қандай ҳолал - хоҳ салбий бўлсин, хоҳ ижобий, уларга нисбат берилиши табиий. Бу азиз ватан тупроғида юзага келган барча салбий ҳолатлар бу ерда яшовчи халқ, яъни мусулмонлар Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қо лувчи дини ва барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини - Ислом таълимотларига тўлиқ ва тўғри амал қилмаганидан келпб чиқади. Қачон мусулмонлар Исломга тўғри ва тўлиқ амал қилсалар, барча халқлар орасида пешқадам бўладилар. Ак синча бўлса, ортда қоладилар.

Бу мавзуда жуда кўп гапирилган. Бу мавзуда мусулмон ларнинг ўзлари ҳам гапирганлар, уларнинг дўстлари ҳам, душманлари ҳам гапирган. Ҳар ким ўз билганича гапирган Ҳозирда ўзи Исломдан бехабар бўлганлар ҳам гапирмоқда

Биз ушбу китобимизда Европа ҳақида сўз кетганда асо сан европаликларнинг ўзларидан иқтибослар олдик. Шундай қилсак, ҳақиқатга яқин, ишончли бўлишини эслаб ҳам ўтдик. Энди эса, мусулмонларнинг таназзули ҳақида сўз юритганда мусулмонларнинг ўзларидан иқтибос олишни маъқул кўрдик. Зотан, бу масалада уларнинг фикр ва мулоҳазалари ўринли бўлиши, ўзгаларнинг бу борадаги гаплари эса юзаки бўлиши турган гап. Шунингдек, номи мусулмон, ўзи бошқа бўлганларнинг гаплари унданда ишончсиз бўлиши шубҳасиз. Чунки ҳар ким ўз қаричи билан ўлчаши ва ўз билганича гапириши бор ҳақиқатдир.

Биз бу борада асос қилиб замонамизнинг кўзга кўринган алломаси, фазилатли шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳнинг фикрларини олишга қарор қилдик. У киши шу даврда яшаб, бу мавзуни энг яхши ўрганган зот эдилар. Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу мавзуда ёзган «Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?» номли китобларини ҳамма бир овоздан энг яхши китоб дея тан олган эди.

Унда муаллиф жумладан қуйидагиларни ёзади:

«Адиблардан бири шундай деган эди: «Икки нарса борки, уларнинг аниқ вақти йўқ - шахснинг ҳаётидаги уйқу ва миллатнинг ҳаётидаги таназзул. Шунинг учун бу иккисини фақатгина улар ғолиб келиб, эгалик қилганидан кейингина билиш мумкин». Ҳақиқатда, бу кўплаб миллатларнинг ҳаётида кузатилган масаладир. Бироқ мусулмонларнинг ҳаё-тида бошланган таназзул ва пасайиш бошқа миллатларни-кидан кўра ёрқинроқ экани кузатилади. Биз агар камолотга етиш билан завол топишнинг ўртасини ажратиб турувчи чегарага бармоғимизни қўядиган бўлсак, хулафои рошидинлар билан араб подшоҳлиги ёки мусулмонлар подшоҳлигининг ўртасини ажратиб турадиган тарихий чизиққа қўйишимиз аниқ эди».

Бу мусулмонларнинг таназзули рошид халифалар - Абу Бакр Сиддиқ, Умар Форуқ, Усмон Зуннурайн ва Алий Муртазо розияллоҳу анҳумларнинг даврларидан кейин бош ланган, деганидир. Кўпчилик ушбу даврга имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг халифалик қилган даврлари - олти ойни ҳам қўшадилар. Бошқача қилиб айтганда, ҳижрий 40 санада мусулмонларнинг тамаддуни ривожланишдан тўх таб, таназзулга юз тутган. Бу гапни деярли барча мусулмон уламолар тасдиқлайдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижраз ларининг 41-йилидан, шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳнинг таъбири билан айтганда, араб подшоҳлп ги ёки мусулмонлар подшоҳлиги даври бошланган. Ушбу даврнинг аввалида мусулмонлар тамаддуни биносида бир дарз пайдо бўлди. Кейин эса замон ўтиши билан мазкур дарз аста-секин катталашиб борди.

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи рошид халифалар даври ҳақида қуйидагиларни ёзади:

«Ислом жамиятига - ва билвосита бутун оламга - йўл бошчилик килиш иймон, эътиқод, амал, ахлоқ, тарбия, тартиб, нафс поклиги, ҳаёт тарзининг юксаклиги, комиллик ва мўътадиллик жиҳатидан ҳар бирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак мўъжизалари бўлган шахслар нинг қўлларида турган эди. Уларни Набий соллаллоҳу алай ҳи васаллам шакллантирган ва Исломнинг қолипига солиб қўйган эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг жисмлари, кўнгил истаклари, ҳаракатлари, рағбатлари ва ҳою ҳаваслари мутлақо ўзлариникига ўхшамайдиган бўлиб қолганди. Агар бирорта одам диққат билан назар солса ҳам, уларнинг сий ратлари ва ахлоқлари орасида Исломнинг руҳиятига ҳамда исломий ҳаётга зид келадиган ҳеч бир камчиликни кўрмагап бўлар эди. Фаразан, Ислом башар тимсолида намоён бўлганида уларнинг бирорталари каби бўлишдан нарига ўтмаган бўларди. Улар юқорида айтиб ўтганимиздек, динга ҳам, дунёга ҳам берилиб кетмасдан, ўртача йўлни тутишнинг намуналари эдилар. Шу сабабли улар одамлар билан намоз ўқийдиган имомлар, уларнинг муаммоларини ечиб берадиган, уларнинг ўрталарида адолат ва илм билан ҳукм чиқарадиган қозилар, мусулмонларнинг моллари ва хазиналари учун ишончли кимсалар, мамлакатнинг ишларини назорат қиладиган ва Аллоҳнинг ҳадларини қоим қиладиган шахслар бўлганлар. Уларнинг бирлари бир пайтнинг ўзида тақводор зоҳид ва қаҳрамон жангчи, тушунчаси ўткир қози, мужтаҳид фақиҳ, тадбиркор амир, уста сиёсатчи эди. Битта шахсда ҳам дину диёнат ва ҳам сиёсат ўз ифодасини топар эди. У ҳам бўлса халифа ва мўминларнинг амири бўлиб, унинг атрофида, агар таъбир жоиз бўлса, ана шу мактаб - Пайғамбар мактабининг ёки масжидун-Набийнинг битирувчилари бор эди. Улар бир тану бир жон, битта тарбияни олган одамлар бўлиб, халифа уларнинг фикрлари билан ўртоқлашар ва улардан фойдаланар эди. Зеро, муҳим саналган ҳеч бир ишни уларнинг иштирокисиз ҳал қилмас эди. Ҳатто улардаги руҳият маданиятга, ҳукуматдаги тизимга, одамларнинг ҳаёти, жамияти ва ахлоқларига сингиб кетган, маданиятга бўлган рағбат ва майллари бу борадаги ўз хусусиятларини намоён қилиб бўлганди. Шунинг учун руҳ билан модда ўртасида адоват, дин билан сиёсат ўртасида кураш, дин билан дунё ўртасида тафовут, принциплар билан манфаатлар ўртасида тортишув, ғаразлар билан ахлоқлар орасида сиғишмовчилик, табақалар орасида ўзаро қирғинбаротлар ва шаҳватлар йўлида мусобақалашишлар йўқ эди».

Шунинг учун ҳам улар «рошид халифалар» - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғри йўлдаги ўринбосарлари деб номланган. Уларнинг ҳар бири ер юзида икки оёғи билан юрадиган тирик Қуръонлар бўлганлар. Уларнинг ҳар бирлари мусулмон умматига жонли ибрат бўлганлар. Рошид халифаларнинг қилган асосий ишлари - ихлос билан инсо ниятнинг инсонийлигини рўёбга чиқариш бўлган. Уларда инсониятга етакчилик қилиш шартлари мужассам бўлган».

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи яна айтадилар:



«Исломий етакчилик шартлари.

Исломдаги раҳбарлик жуда ҳам нозик ва кенг қамровли сифатларни талаб қилади. Биз уларни иккита калима «жидду жахд» ва «ижтиҳод»га жам қилишимиз мумкин. Бу иккаласи енгил ва оддий сўзлар. Аммо улар кўплаб маъноларга бой, сермазмун калималардир.



Жидду жахд.

Жидду жахд - энг буюк мақсадга эришиш учун бор куч ва имкониятни ишга солишдир. Мусулмон учун энг буюк орзу Аллоҳга итоат қилиш, Унинг розилигини топиш, Унинг ҳукмига итоат этиш ва амрларига таслим бўлишдир. Бунинг учун ўша ишларни амалга ошириш ва бу йўлда тўсиқ бўлиб турган ғовларни бартараф этиш имкониятини ишга солиш керак бўлади. Мусулмон одам ана шу нарсага эришишни истар экан, Аллоҳнинг ҳукм ва амрларини ўз атрофидаги оламда ҳамда ўз ватандошларида ижро этмоғи керак бўлади. Бу Аллоҳ таоло тарафидан келган мажбурият ҳамда Аллоҳнинг халқига бўлган шафқатидир. Чунки якка ҳолдаги итоат ўша нарсасиз қийин ва баъзан мумкин бўлмай қолади. Бу нарсани Қуръон «фитна» деб атайди. Маълумки, бу-тун олам ўзидаги жамодот, наботот, ҳайвонот ва инсонлар билан бирга Аллоҳнинг хоҳишига, Унинг яратишдаги аҳ-комларига ҳамда табиий қонунларига қарши бора олмайди.

«Ахир осмонлару ердаги барча жонзотлар У зотга ихтиёрийми, мажбурийми, бўйсуниб турибди-ку!!! Ҳамда Унга қайтариладилар-ку!!!» (Оли Имрон сураси, 83-оят).

«Осмонлардаги кимсалар, ердаги кимсалар, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар, жониворлар ва одамлардан кўплари Аллоҳга сажда килишини кўрмадингми? Аммо кўпларига азоб ҳақ бўлди» (Ҳаж сураси, 18-оят).

Бундан маълум бўладики, мусулмоннинг жидду жаҳ-ди Аллоҳ таолонинг анбиёлари келтирган шариатни ижро этиш орқали ер юзини обод килиш, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш ва зулм йўлларини кесиш оркали Унинг Узигагина ибодат қилишдан иборат бўлади.



Ижтиҳод.

Ижтиҳод деганда мусулмонларга раҳбарлик қиладиган киши мусулмонларнинг ҳаётида, оламда, ўзлари бошқариб турган халқларда учраб турадиган воқеа-ҳодисалар, тасодифан пайдо бўлиб, янгиланиб турадиган, аввалгиларнинг фиқҳларида, бизгача етиб келган мазҳаб ва фатво китобларида ечими зикр қилинмаган масалалар борасида тўғри ҳукм чиқаришга иқтидори бор бўлиши, ана шу муаммоларни ҳал қилиб, ғамда қолган умматга йўл кўрсата оладиган даражада Исломнинг руҳидан хабардор, шариат асрорла-рини тушунадиган, қонунчилик асосларини биладиган бўлиши, - ёлғиз ўзи ёки кўпчилик бўлиб - истинботга кучи етадиган бўлиши кераклигини назарда тутмокдамиз.

Шунингдек, унда (мусулмонларга раҳбарлик қиладиган кишида) ушбу борликда Аллоҳ таоло яратиб қўйган табиий ресурслардан, ер усти ва ер остида ётган бойликлардан, маъданлар ва қувватдан фойдалана оладиган, уларни ботил йўлдагилар ўз ҳою ҳаваслари учун ишлатиши ва ер юзида такаббурлик қилиш учун восита қилиб олиши, шайтон ўз мақсадларини амалга ошириб, ерда бузғунчилик қилиш учун ишлатиб қўйиши ўрнига Ислом манфаати йўлига бўйсундирадиган даражада заковат, фаоллик, жидду жаҳд ва илм ҳам бўлиши лозим» (Иқтибос тугади).

Агар юқоридаги шартларни бир оз кенгайтириб, бандларга бўладиган бўлсак, рошид халифалар даврида тараққиётни таъминловчи бош омилларнинг қуйидагича рўйхати ҳосил бўлади:

• иймонда содиқлик;

• Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарани жиддият билан тутиш ва уларга ихлос билан амал қилиш;

• Аллоҳ таолонинг йўлида содиқлик билан жидду жаҳд қилиш;

• уммат маъносини ҳақиқий суратда юзага чиқариш;

• Раббоний адолатни воқеликда татбиқ қилиш;

• «Лаа илааҳа иллаллоҳ» ахлоқиётларига амал қилиш;

• аҳдномаларга амал қилиш;

• исломий илмий ҳаракат;

• исломий тамаддун ҳаракати;

Инсоният тарихида ҳеч бир тамаддун Ислом тамаддуни каби тез ривожланмаган. Ҳеч бир тамаддун атиги қирқ йил ичида бутун инсониятни таажжубга соладиган даражада ютуқларга эришмаган. Мисол учун, дунёдаги энг машҳур тамаддун ҳисобланган Рим ва Форс тамаддунини олиб кўрайлик. Мутахассисларнинг таъкидлашича, уларниш ривожланиш тарихи икки минг йил давом этган. Орадаги фарқнинг сабаби - Ислом тамаддуни Холиқ таолонинг таълимотларига, мазкур икки тамаддун эса махлуқнинг ҳаракатларига асосланганидир.

Холиқ таолонинг таълимотига асосланган Ислом тамаддуни қирқ йил тўхтовсиз ривожланиб, сўнг ривожланишдан тўхтаган бўлса ҳам, ўша тамаддун ҳозиргача давом этиб келмокда. Махлуқнинг ҳаракатига асосоланган Рим ва Форс тамаддунлари эса икки минг йил атрофида ривожланган бўлса ҳам, завол етганда озгина муддатда тугаб, тарих саҳифасига айланди.

Ислом умматида тамаддун чўққисига тарихда мисли кўрилмаган оз муддатда - қирқ йилда чиқилган бўлса ҳам, пасайиш ҳолати сезилар-сезилмас бўлиб бошланди ва ҳозиргача давом этмоқда.

Дин ўз аъзоларининг ҳолати қандай бўлишидан қатъи назар, ўз-ўзидан ишлаб кетадиган жиҳоз эмас. Агар Аллоҳ таоло истаса, табиатни Уз измига юрғизгани каби, одамларни ҳам ҳидоятга мажбурлаши, Исломга хилоф қила олмайдиган, шариатига амал қилишда сусаймайдиган қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо У Зот бундай бўлишини ирода қилмади. Балки инсонга ихтиёр қилиш, танлаш имконини бериб, уни улуғлади. Истаса ҳидоятни, истаса залолатни танлаб оладиган қилди. Танлаб олган йўлига ва қилган амалига қараб жазо ёки мукофот берадиган бўлди.

Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўз! артирмагунларича, ўзгартирмас» (11-оят).

Бунинг маъноси шуки, банда бир яхшиликка эришмоқчи бўлса, ўша яхшиликка етаклайдиган хислатларни ўзида мужассам этиши ва унга эришиш учун уриниши лозим. Ана шунда гина Аллоҳ унинг ишида яхши томонга ўзгариш ҳосил қиладп.

Аллоҳ таоло Анфол сурасида шундай марҳамат қилади:

«Бу - Аллоҳ бир қавмга Ўзи инъом этган неъматини, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича ўзгартирмаслиги, Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зот бўлганидандир» (53-оят).

Аллоҳ таоло Рум сурасида марҳамат қилади:

«Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун одамлар қилган қилмишлар туфайли қуруқликда-ю, денгизда бузғунчилик зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайт-салар» (41-оят).

Одамлардаги бузуқ эътиқод ва тасаввурлардан фисқу фасод келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида қуруқликда-ю денгизда бузғунчилик устун келишига сабаб бўлади. Одамлар қилган гуноҳлар ва фисқу фасод уларнинг ўзларининг бошларига бало-офат келтиради. Бу мусибатлар уларга танбеҳ бўлиши, залолатдан ҳидоятга, нотўғри йўлдан тўғрисига қайтишларига сабаб бўлиши керак.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

«Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик» (96-оят).

Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:

«Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида эса уларни бирданига тутдик. Қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар» (44-оят).

Демак, инсон Аллоҳ таолонинг динига амал қилса, диний нуқтаи назардан яхшиликка эришади, амал қилмаса, ёмонликка қолади.

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи рошид халифалар давридан кейинги ҳолат ҳақида қуйидагиларни ёзади:

«Етакчиликнинг лаёқатли одамлардан лаёқатсиз одамларга ўтиши

Аммо таассуфлар бўлсинким, башариятнинг бахтига қарши ушбу ўта оғир вазифа бу ишга лаёқати йўқ, юртни бошқаришга тайёр бўлмаган ва етилмаган, олдингилар каби, замондошлар ҳамда ота-боболари сингари диний ва ахлоқий тарбияни олмаган кимсалар қўлига ўтиб кетди. Улар мусулмон умматини бошқаришга, унга раҳбарлик қилишга ўргатадиган Ислом таълимотларига эга эмас эдилар. Уларнинг онглари, нафслари эски тарбиянинг қолдиқларидан тозаланмаган эди. Уларда Ислом йўлида жидду жахд қилишга етадиган даражада куч, диний ва дунёвий масалаларда ижтиҳод қиладиган даражада илм ҳамда мусулмонларга халифалик қилиш либосини кийишга яраша қувват йўқ эди. Бу гап одил халифа Умар ибн Абдулазиздан бошқа Бану Умайя ва Бану Аббос халифаликларига ҳам тааллуқлидир.

Етакчилик рошид халифалардан кейин умавийларга ўтди. Улар ҳижрий 41 - 132, милодий 661 - 749 йиллар давомида - тўқсон бир йил етакчилик қилдилар.

Умавийлар даврида пасайиш бошланган бўлса ҳам, ун-чалик кўп бўлмаган. Бу даврда мол-мулкнинг ва жорияларнинг кўпайгани мулоҳаза қилинади. Умавийлар даврида оламшумул фатҳлар бўлди. Ислом ҳудуди шарқца Хитойгача, ғарбда Андалусгача кенгайди. Бу даврда кўплаб қўриқ ерлар ўзлаштирилди, каналлар қазилди, шаҳарлар қурилди, ободончилик ва тараққиёт юксалди. Рошид халифалар асридан кейинги энг яхши аср ҳисобланган умавийлар даври сиёсий ва фикрий ҳаракатларга тўлиқ бўлди.

Шу билан бирга, мазкур даврда оз бўлса-да, тўғри йўлдан оғиш, аввалги савиядан пасайиш кузатилди.

Пасайиш аввало икки нарсада, одамлар унчалик сезмаган ҳолда намоён бўлди:



1. Раҳбарлик халифаликдан подшоҳликка ўтди. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу халифаликдан воз кечиб, Муовия розияллоҳу анҳу бошлиқ бўлганларида, кейинчалик у кишининг ўрнига ўғли халифа бўлишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди. Аммо шундай бўлди. Кейин эса давлат раҳбарлиги Бану Умайя қабиласининг одамлари қўлига ўтди. Улар ўзларининг ичидан энг яхшисини давлат бошлиғи қилиб сайлайдиган бўлишди.

Рошид халифалар даврида эса мусулмон умматининг энг яхшиси халифа бўлар эди.

2. Мусулмон уммати аста-секин ҳокимларнинг фаолиятини текшириб бориш хусусиятини йўқотди.

Рошид халифалар даврида эса мусулмон уммати ҳокимларнинг фаолиятини диққат билан текшириб борар, бирор хато топса, юзига айтар эди.

Вақт ўтиши билан яна баъзи бурилиш ва пасайишлар юз берди.

• Умавийлар ўзларининг сиёсий мухолифларига карши куч ва қўполлик ишлатишни йўлга қўйдилар.

Рошид халифалар давриди бундай бўлмаган эди.

• Давлат мулкини беҳудага сарфлашни, уни одамларни ўзларига мойил қилиш мақсадида ишлатишни ўзларига эп кўрдилар.

• Умавийларда араб миллатчилиги ҳам пайдо бўлди. Бу иш ҳам аввалги пасайиш омиллари каби ўзига хос муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Сўнгра тарих саҳнасига аббосийлар келишди.

Аббосийлар ҳижрий 132 - 656 йиллар (милодий 749 -1258), 524 йил давомида мусулмон оламига етакчилик қилдилар.

Аббосийларнинг етакчилик даври иккига бўлинади. Биринчи аббосийлар сулоласи ҳижрий 132 - 247, милодий 749 - 861 йиллар орасида ҳукмронлик қилиб, унда ўнта ха-лифа давлатга бошчилиқ қилган. Бу қувват ҳамда эгалик даври бўлган.

Иккинчи аббосийлар давлати ҳижрий 247 - 656, милодий 861 - 1258 йиллар орасида бўлиб, ҳукмронлик қилиб, унда йигирма еттита халифа давлатга бошчилик қилган. Бу даврда халифалар заифлашиб, таъсир кучларини йўқотган, барча соҳаларни аскарлар эгаллаб олишган.

«Тўғри йўлдан бурилиш ва пасайиш аввалгидан кўра аббосийлар даврида кўпайди ва авж олди:

• подшоҳлик тузуми яна ҳам авж олди. Умавийлар даврида халифалик рошид халифалар давридаги каби, қабиладаги энг яхши одамга ўтиши давом этиб келган бўлса, аббосийлар даврида халифалик оиладаги ўғилга, набирага, бошқа яқинларига мерос бўлиб ўтадиган бўлди. Ҳатто подшохдик ўн, ўн икки ёшли болачаларга мерос қоладиган бўлди. Бу ўз навбатида мусулмон оламига катта салбий таъсир кўрсатди.

• умавийлар бошлаб берган сиёсий мухолифларга нисбатан қўпол муносабатлар аббосийлар даврида авж олиб, даҳшатли қатлиомгача бориб етди.

• давлат мулкини беҳуда сарфлаш, ўз фойдасига ишлатиш каби ишлар аббосийлар даврида ниҳоятда авж олди.

• мусулмон уммати ҳокимларнинг фаолиятини текшириб бориш хусусиятини аста-секин йўқотиб бориб, бу хусусият аббосийлар даврида бутунлай йўқолди.

• аббосийлар даврида илмий ҳаракатнинг кенгайиши давомида қадимги юнон, лотин ва бошқа тиллардан китобларни таржима килишга алоҳида эътибор берилди. Мазкур китоблар ичида фойдалиси ҳам, зарарлиси ҳам бор эди. Улардан зарарлисининг касофати туфайли мусулмон оламида қарматий, мўътазилий, муржиъа, қадария, жабрия каби ботил мазҳаблар таркалиб кетди. Бузуқ мазҳаблардан саломат қолганлар ҳам Қуръони Карим ва Суннат асосида эмас, кўпроқ фалсафа асосида баҳс ва тортишув олиб борадиган бўлдилар. Бу ўз навбатида мусулмонлар оммасига ҳам жуда катта салбий таъсир кўрсатди.

• ақийдаси бузилган мазкур тоифалардан занжийлар, қарматийлар, ҳашшошийлар, убайдийлар ва ботинийлар очиқ-ойдин қаршилик кўрсатишга ўтдилар.

• маишатбозлик, мол-дунёга ружу қўйиш ва бекорчи дабдабалар кўпайди.

• жория тутиш, хусусан, қўшиқчи, раққоса жориялар тутиш пайдо бўлди ва авж олди.

• тасаввуф номидан иш кўрадиган таркидунёчилар, қалбаки зоҳидлар ва шуларга ўхшаш бошқа тоифалар кўпайди.

• марказий давлатдан турли давлатлар ажраб чиқиб, мусулмонларнинг бирлиги йўқолди.

• илмсизлик ва бидъат-хурофотлар тарқалди».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг

"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан