loader
Foto

«Унга пичоқ билан 17 та зарба берилганди», - Мадина Атаниязанинг ўлдирилиши билан боғлиқ янги тафсилотлар

Воқеа содир бўлган куни Раимов Атаниязованинг уйига дераза орқали кириб, уни кутиб турган. Атаниязова кийимини алмаштириш учун хонасига кирганида, Раимов унга пичоқ билан 17 марта зарба бериб, хотинининг пулини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Жиноят содир бўлган пайтда Атаниязованинг 10 яшар қизи уйда эди, у қўшниларини ёрдамга чақирди.

"Мен уйга кирганимда онам қонга беланиб ётарди. У мендан сув суради. Мен сув олиб келганимда у ҳаракатсиз ётарди", - деди Атаниязованинг қизи.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят содир бўлган пайт эркак спиртли ичимликлар таъсири остида бўлган. Ҳозирги пайтда жиноий иш очилган.