loader
Foto

Яҳудий профессор Исроилни геноцидда айблади

Исроил армияси бутун дунёнинг норозилигига қарамай Ғазода қатлиомларида давом этмоқда. АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Уэйк Форест университетининг яҳудий тарихи кафедраси профессори Барри Трахтенберг Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларга қарши “геноцидга тенг йўқ қилиш қампанияси бошлаганини” айтди.

Холокост ва геноцид бўйича мутахассис, миллати яҳудий бўлган Трахтенберг “Камида 29 минг фаластинликни ўлдириш билан, ўн мингдан ортиқ фаластинликни яралаш билан чекланмай айни вақтда ҳаётни таъминловчи шартларни атайлаб йўқ қилиш учун уринишмоқда. Бу ишларини очиқча геноцид деб баҳолаш мумкин” деди.

Исроилнинг халқаро ҳамжамият ва ҳуқуқларга зид ушбу ҳаракатларининг тагидаги асл мақсадларидан бири “сионизм идеологияси” эканлигини таъкидлаган Трахтенберг исроилликлар ишғол қилган Фаластин ерларини яҳудий халқининг мулки ва абадий ватани деб билишларига урғу берди.

Бундан ташқари, Европа парламенти депутати Марк Ботенга Исроилнинг фаластинликларга қарши амалга ошираётган геноцидни дарҳол тўхтатиш кераклигини айтди. Исроилга қурол-яроғ юборишнинг ҳам геноцидга шерик бўлишлик эканлигини билдирган Ботенга буни тўхтатиш учун Европа ҳукуматларига босим ўтказиш кераклигини сўзлади.