loader
Foto

Мусулмон шахс улуғ ишларни яхши кўради

У Аллоҳнинг Китоби, Расулининг Суннатидан иборат кўрсатмага биноан ҳаракатни севади, ҳазилни ёмон кўради. Юксакликка интилади, пастликдан қочади. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эркакларнинг ахлоқларидан, деб яхши кўрган нарсадир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Улуғдир, улуғликни, катта ишларни севади, арзимас ишларни ёмон кўради” (Табароний ривояти).

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси