loader
Foto

Пашинян Арманистоннинг КХШТдаги иштирокига якун ясади

Арманистоннинг бош вазири Никол Пашинян France24 телеканалига берган интервьюсида мамлакатнинг КХШТдаги иштирокини "музлатиб қўйгани"ни айтди. "Арманистонга оид жамоавий хавфсизлик шартномаси, айниқса, 2021-2022 йилларда амалга оширилмади ва бу эътибордан четда қолиши мумкин эмас эди.

Биз ушбу келишувдаги иштирокимизни музлатиб қўйдик. Кўрамиз, кейин нима бўлади", — деди Пашинян. Бош вазир, шунингдек, Москвани бир неча ой олдин арман аҳолисини "ҳукуматни ағдариш"га очиқ чақиришда айблаб, Россиядан бу "тарғибот" ҳозиргача тўхтамаганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йилда Пашинян КХШТнинг Арманистонда машғулотларини ўтказишдан бош тортган ва Минскдаги КХШТ саммитига келмаган эди. Гюмридаги базада россиялик ҳарбий хизматчиларнинг мавжудлигига келсак, Арманистон раҳбари "Арманистонда Россия ҳарбий базасининг мавжудлиги масаласи кун тартибида эмаслигини" таъкидлади.

Ўзбекистон ҳам бир вақтлар мазкур яроқвсиз ташкилотни иарк қилган эди.