loader
Foto

Арманистонда сайловлар: дашноқлар мағлубияти

Овозларнинг 75 фоизи ҳисоб-китоб қилингач, Пашиняннинг «Фуқаролик шартномаси» партияси душанба куни 55,61 фоиз овоз олди. Марказий сайлов қўмитаси (МСҚ) маълумотларига кўра, унинг асосий рақиби, собиқ президент Роберт Кочаряннинг сайлов иттифоқи 20 фоиз овоз олган.

Сайловчиларнинг 50 фоизи овоз беришга келди, бунда 2,6 млн киши овоз бериш ҳуқуқига эгадир.

«Арманистон халқи бизнинг «Фуқаролик шартномаси» партиямизга мамлакатни бошқариш, шахсан менга эса – Бош вазир сифатида мамлакатни бошқариш ваколатини берди», - деди Пашинян душанба куни эрталаб.

«Биз сайловда ишончли ғалаба қозонганимизни ва парламентда кўпчилик овозга эга бўлишимизни биламиз», - қўшимча қилди у.

Бироқ Кочаряннинг блоки дастлабки натижалар ишончли эканлигини шубҳа остига қўйди ва сайлов участкаларининг атиги 30 фоизида ҳисоб-китоб қилингандан кейинги Пашиняннинг ғалаба қозонганликка даъвосини тан олмаслигини билдирди.

Шунга қарамай, сайловни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) экспертлари кузатган, улар овоз беришни асосан адолатли ва эркин деб баҳолаган. Улар душанба куни умумий ҳукм бердилар.

Пашинян арманлар ўтган йили қарши олти ҳафталик урушда Озарбайжонга ютқазгани ҳамда Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги ҳудудларни бой берганидан кейин кучайган сиёсий инқирозни тугатиш учун ҳаракат қилиб, муддатидан олдин сайлов ташкил қилди. Арманистон ва Озарбайжондан олинган сўнгги расмий маълумотларга кўра, уруш пайтида 6500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Ўшандан бери Пашинян босим остида: можарони якунлаган тинчлик келишуви шартлари туфайли унинг истеъфога чиқишини талаб қилинган кўча намойишлари мунтазам бўлиб ўтмоқда. Россия воситачилигида тузилган битимга кўра, Озарбайжон 1990-йиллар бошидаги уруш вақтида йўқотган ҳудудлар устидан назоратни тиклади. Пашиняннинг ўзи келишувни фалокат деб атади, бироқ йирик инсоний ва ҳудудий йўқотишларнинг олдини олиш учун уни имзолашга мажбур бўлганини айтди.

Москва нуқтаи назаридан Пашинян келишувнинг кучда қолишига кафолатдир. Битимга кўра, Тоғли Қорабоғда 2 минг нафар россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилган.

Унинг ҳудудида Россия ҳарбий базаси жойлашган Арманистон Москванинг яқин иттифоқси ҳисобланади, гарчи 2018 йил кўча намойишлари ва коррупцияга қарши дастур натижасида ҳокимият тепасига келган Пашиняннинг Кремл билан муносабатлари совуқроқ бўлсада.

Ўтган йиги можарода Озарбайжонни қўллаб-қувватлаган Туркия ҳам сайловларни диққат билан кузатди.

Ҳеч бир партия мутлақ устунликка эришмаган бўлса-да, сайловлар арман радикал миллатчиларининг тўлиқ мағлубиятга учраганини кўрсатди. Бу, тармоқларда ва кўчаларда дашноқлар баланд овоз билан қичқиришига қарамай, арманларнинг аксарияти Шуша, Хадрут ва шу билан бирга Карс ва Ванни (майдалашиб ўтиришнинг нима кераги бор) жанг билан қайтариб олишни ваъда қилган эски гвардиядан кўра европапараст (дашноқларнинг аҳмоқона фикрига кўра, туркияпараст) Бош вазирга иккинчи имконият беришга тайёр экани маълум бўлди.

Бу эса арманларнинг аксарияти диаспора фанатлари, Қорабоғ «клан»и ва бошқа ультра-миллатчилар таклиф қилганидек, қўшнилар (биринчи навбатда, Озарбайжон ва Туркия) билан доимий урушни эмас, балки улар билан муносабатларни нормаллаштиришни қўллаб-қувватлайди демакдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР