loader
Foto

Пашинян Россия қўшинларини Арманистон билан Озарбайжон ўртасидаги чегарани қўриқлашга чақирди

Пайшанба куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзга чиққан Пашинян Москвадан қўшимча ёрдам сўрамоқчи эканини айтди.

«Ўйлайманки, Россия чегарачиларининг постларини Арманистон-Озарбайжон чегарасининг бутун периметри бўйлаб жойлаштириш масаласини кўриб чиқиш маънога эга», - деди у.

Пашиняннинг айтишича, бу қадам икки мамлакатга « ҳарбий тўқнашувлар хавфсиз чегарани демаркация ва делимитация қилиш бўйича ишларни амалга оширишга ёрдам беради.»

«Биз бу масалани россиялик ҳамкасбларимиз билан муҳокама қилишни режалаштирганмиз.»

Эслатиб ўтамиз, Москва Арманистонда ҳарбий базага эга ва бундан ташқари, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги кузги уруш натижалари ортидан Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарварларни жойлаштирган.

Пашинян аввалроқ Россия президенти Владимир Путинга ҳарбий кўмак сўраб мурожаат қилиб, Арманистон ҳудудида 600 нафаргача озарбайжонлик ҳарбий хизматчи жойлашганини айтган, Боку эса буни инкор этмоқда.

Россия чегараларни аниқ белгилаш учун ҳар икки томон билан ишлаш орқали чегара низоларини ҳал қилишга ёрдам беришни таклиф қилди.

Умуман олганда, ҳаммаси шунга қараб кетяптики, Арманистон ҳақида мустақил мамлакат сифатида тез орада фақат шартли равишда гапириш мумкин бўлади. Бунда арманларнинг ўзидан – мамлакат раҳбарияти ва унинг жамиятидан бошқа ҳеч кимни айбламаслик керак. Энг яқин қўшниларини душманга чиқариб ва «Буюк Арманистон» (уни амалга оширишга арманларнинг куч етмайди) синдромига чалинган ҳолда, улар ўзларини қудратли давлатларга қарам қилиб қўйдилар. Албатта, арманларнинг аксарияти уларни АҚШ ёки Франция ўз протекторати остига олишини истарди. Бироқ, аслида Арманистонни ким ушлаб туришини яхши биламиз.

Тақдир ҳазили шундаки (буни рус тарғиботлари роса завқ билан муҳокама қилса керак), бу даъват яқиндагина салкам арман Саакашвилиси, Европани кўзлаган бош вазирнинг тилидан янгради.