«Туркия билан қалин муносабатлар Американинг манфаатларига жавоб беради ва биз Туркия билан биргаликда Украинадаги уруш натижасида американинг тугаб қолаёзган арсеналини тиклаш устида ишлаяпмиз»,- деди АҚШ нинг Туркиядаги элчиси Джефф Флэйк.
АҚШ нинг Туркиядаги элчиси Вашингтон тугаган арсеналини тўлдириш учун Туркия билан мудофаа ва ҳарбий ҳамкорликни кучайтираётганини тан олди.
АҚШ нинг «Desert News» газетаси учун чоп этилган мақолада у Конгресснинг Туркияга 40 та F-16 самолёти сотилишини маъқуллаш бўйича ҳаракатини "жуда муҳим" деб атади ва шундай деди: "Икки давлат ҳукуматлари ўзгариши мумкин, лекин география ўзгармайди. Бу ҳаракат Америка ва Туркиянинг кучли икки томонлама муносабатлар ҳар икки давлатнинг шахсий манфаатларига мос келишига содиқлигини кўрсатади."
Собиқ сенатор ва Вакиллар палатасининг собиқ аъзоси, "Туркиянинг F-16 флоти НАТО кучлари учун ҳаётий аҳамиятга эга ва НАТОнинг иккинчи йирик армияси сифатида Туркияга жамоавий хавфсизликка ҳисса қўшиш учун кўпроқ имконият беради" деди.
Исроилнинг Фаластин халқига қарши уруши ҳақида гапирар экан, Туркия Ғазодаги можарони ҳал қилишда ўз ролини ўйнаш учун қулай ҳолатда эканлигини таъкидлади.
Элчининг сўзларига кўра, "АҚШ-Туркия муносабатларининг яхшиланиши Американинг хавфсизлиги, кучи ва фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалаларда тараққиётга олиб келади. 23 миллиард долларлик F-16 шартномасидан ташқари, Туркия мудофаа секторида давом этаётган ўзгаришлар бу АҚШ мудофаа таъминоти занжирининг ажралмас қисми, НАТО иттифоқимизнинг кучи ва Украинага мисли кўрилмаган ёрдамимиздан кейин тўлдирилиши керак бўлган захираларни тўлдиришга ёрдам беради". Унинг сўзларига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги Техасда турк мудофаа компаниясидан сотиб олинган учта ўқ-дори ишлаб чиқариш линиясини қурмоқда. "Келгуси йилга келиб, Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган барча 155 мм (артиллерия) снарядларининг 30 фоизи Техасдаги ушбу заводлардан келиши кутилмоқда", дея қўшимча қилди у.
АҚШ ва Туркия ўртасидаги баъзи келишмовчиликларни эътироф этар экан, "АҚШ ва Туркия ўртасида ихтилоф бўлган нарсалар албатта бор. Ишидга қарши курашда ёндашувларимиз ҳар доим ҳам бир хил эмас, лекин Туркия Ишидга қарши кураш Коалициясининг муҳим аъзоси. Биз бу ва бошқа қийин масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз".