loader
Foto

Бутун дунёда Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари давом этмоқда, мусулмон олами эса жим

"Фаластиндаги геноцидни тўхтатайлик. Исроил билан муносабатларни ва қурол савдосини тўхтатинг" сарлавҳаси остида бутун Испания бўйлаб 100 дан ортиқ шаҳар ва туманларда намойишлар ўтказилди.

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари давом этар экан, бутун дунёда Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари давом этмоқда.

Испанияда юз минглаб одамлар Исроил билан қурол савдосини тақиқлаш ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди.

"Фаластиндаги генотсидни тўхтатайлик. Исроил билан муносабатларни ва қурол савдосини тўхтатинг" сарлавҳаси остида бутун Испания бўйлаб 100 дан ортиқ шаҳар ва туманларда намойишлар ўтказилди.

Пойтахт Мадридда қизғин иштирок билан яна бир бор ўтказилган маршда "Исроилни бойкот қилинг" шиорлари янгради.

“Қотил Нетаняху”, “Геноцидни тўхтатинг”, “Фаластинни озод қилинг” каби шиорлар янгради, халқаро ҳамжамият ўт очишни тўхтатиш учун “Исроилга босим ўтказиш”га чақирилди.

Ғазони қўллаб-қувватлаш намойиши Нидерландияда ҳам бўлиб ўтди.

Роттердам шаҳрида тўпланган намойишчилар, Исроилнинг тахминан 5 ойдан бери ҳужум қилаётган Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш намойиши уюштирди.

Намойишчилар баннерлар ва Фаластин байроқларини кўтариб кўчалар бўйлаб юришди.

Бир гуруҳ Фаластин тарафдорлари Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Ню-Ёрк шаҳрида америкалик журналист Бари Вайссга қарши норозилик намойиши ўтказдилар. Ғазабланган гуруҳ журналист мезбонлик қилган бино олдида политсия билан тўқнашиб  Бари Вайссни декабр ойида Ғазода Исроил ҳужумида фаластинлик шоир ва академик Рефаат Аларернинг ўлдирилиши учун жавобгар деб билади. 7 октябрдан бери Ғазо секторига шиддатли ҳужумлар уюштирган Исроил 30 мингга яқин фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлди.