loader
Foto

Исроил ҳужумлари оқибатида фаластинлик яна ўнлаб инсон ҳалок бўлди

Исроил армияси кечаси билан Ғазо секторининг бир неча ҳудудига қарши ҳужум уюштирди ва оқибатида фаластинлик ўнлаб инсон ҳалок ўлди, кўпчилик тан жароҳати олди.



Фаластиннинг WАФА расмий ахборот агентлиги маълумотига кўра Исроил кучлари тун бўйи ҳаводан, қуруқликдан ва денгиз орқали айниқса Ғазо шаҳар маркази, Хон Юнис ва Байт Лаҳияга қарши шиддатли ҳужумлар уюштирди.

Ғазо секторидаги ал - Шати қочқинлар лагерига қарши ҳам тун бўйи ҳаво ҳужуми уюштирилди. Унда кўплаб инсон жон бериб, тан жароҳати олдилар.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ғазода ёзма равишда берилган баёнотда, Исроилнинг 142 - кундан бери уюштирган ҳужумлари ҳақида маълумот берилди.

Баёнотда, Исроилнинг охирги 24 соат ичида фаластинлик 86 киши умрига зомин ўлгани ва бу орқали ўтган 2023 – йилнинг 7 – октабридан бери қурбонлар сони 29 минг 692 нафарга етгани қайд этилди.

Охирги ҳужумларда фаластинлик 131 киши тан жароҳати олар экан уларнинг сони 69 минг 879 нафарга чиққанига эътибор қаратилди.

Вайроналар остида ҳали ҳам минглаб қурбонлар борлиги хабар қилинар экан, инсонлар жон сақлаган шифохона билан таълим марказлари ҳам нишонга олиниб, ҳарбий ўлмаган инфратузилмалар ҳам вайрон қилинаётгани маълум қилинди.