loader
Foto

Таҳиятул масжид намози

Киши масжидга кириб “таҳиятул масжид” ниятида икки ракат намоз ўқиши мустаҳаб амал ҳисобланади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз масжидга келса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)

Ушбу намозни ўқишдан аввал “таҳиятул масжид”, деб ният қилиш лозим.

Агар “таҳиятул масжид” намозини ўқишга вақт етмаса, суниат ёки фарз намозини ўқишни ният қилиб юборилса, Аллоҳ таоло раҳматидан умид қиламизки, шу орқали “таҳиятул масжид”нинг савоби ҳам берилади.

Аслида, “таҳиятул масжид” масжидга кириб, ўтиришдан олдин ўқиладиган икки ракатли намоздир. Лекин, бирор сабабга кўра масжидга кириб ўтириб олса, кейин ҳам “таҳиятул масжид”ии ўқиса бўлади.

Агар “таҳиятул масжид”ни ўқишга ҳеч имкон бўлмаса, жуда бўлмаганда, қуйидаги сўзларни ўқиб қўйиш' афзалдир:

“Субҳанал-лоҳи вал-ҳамду лил-лаҳи валаа илаҳа иллал-лоҳу вал-лоҳу акбар валаа ҳавла валаа қуввата илла бил-лаҳил ъалийил-ъазийм”.

Маъноси: “Аллоҳ таоло покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўҳдир. Аллоҳ улугдир. Гунохўдан сақланишга бўлган цувват ҳам, тоат цилишга бўлган тоҳат ҳам улуг, олий Аллоҳ таолонинг мадади биландир”.

Мазкур дуони масжидда қанча ўтирса, шунча кўп ўқиш лозим. Ҳадисларда бу дуонинг кўплаб фазилатлари келган бўлиб, у жаннат мевасини ейишга тенглаштирилган.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан