Эрта тонгда Исроил кучлари Ғазо шаҳри жанубидаги Рошид кўчасидаги Наблуси чорраҳаси яқинида инсонпарварлик ёрдамини кутаётган фаластинликлар оломонига зарба берди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги воизи Ашраф ал-Қудра, Ғазо шаҳрида инсонпарварлик ёрдами тарқатилишини кутаётган Исроил армиясининг ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 104 нафарга, ярадорлар сони 760 нафарга этди.
Ал-Қудра хабарига кўра, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар Ғазо шаҳридаги шифохоналарга етказилган. "Тиббий гуруҳлар чекланган ресурслар билан жиддий ҳолатлар билан шуғулланишда давом этмоқдалар", деди у.
Тонгда Исроил кучлари Ғазо шаҳри жанубидаги Рошид кўчасидаги Наблуси чорраҳаси яқинида гуманитар ёрдам олиш учун кутаётган фаластинликларга зарба берди.
Гувоҳларнинг хабар беришича, Исроил ҳужумларида ярадор ва ўликларни олиб кетаётган тиббий гуруҳлар ва тинч аҳоли ҳам нишонга олинган.
Ўз навбатида, Ғазо ҳукумати Исроилнинг Ғазо шаҳрида тинч аҳолига уюштирган ҳужумини “қасддан ва режаланган” деб атади. “Босқинчи армия бу одамларнинг минтақага гуманитар ёрдам учун келганини билар эди, бироқ уларни совуққонлик билан ўлдирди”, — дейилади хабарда.
Исроил армияси 146 кундан бери Ғазо секторидаги ҳужумларини давом эттириб, тинч аҳоли пунктлари, касалхоналар, мактаблар ва кўчирилган фаластинликлар яшайдиган бошпаналарни нишонга олиб, блокададаги анклавда гуманитар фалокатга сабаб бўлди.