loader
Foto

Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳрида Хитойга қарши митинг бўлиб ўтди

«Ҳукумат аввал ўзининг 18 миллион аҳолисини иш билан таъминлаб қўйсин», - деди Тенге қишлоғида яшовчи Жанбирбай Сапиев. Митингни полиция ходимлари узоқдан кузатиб турдилар. Ҳокимиятга олиб борадиган йўл лента билан тўсиб қўйилиб, унинг ёнида полициячилар навбатчилик қилиб туришди.

Бу Хитойга қарши Жаозенда охирги кунларда рўй берган биринчи митинг эмас. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг Пекинга ташрифи арафасида Жанаозен аҳолиси 2 ва 3 сентябрь кунлари «Қозоғистонда Хитойнинг 55 та заводи қурилиши»га қарши намойишга чиқдилар. Уларни бунга хитойликлар Мангистау вилоятига 55 та эски заводни кўчириб ўтказиш ниятида эканлиги ҳақида Whats App орқали тарқатилган хабарлар ундади. Амалдорлар бу ахборотни инкор қилдилар.

Йиғилганлар олдига чиққан Мангистау вилояти ҳокими Серикбай Трумов Жанаозен аҳолисининг талабларини тинглади ва шаҳар аҳлига Қозоғистон ҳудудида Хитой корхоналари қурилмаслигини ишонтириб айтди. Шаҳар ҳокими митинг фонида ўзгарди. 4 сентябрь куни Олмаота, Оқтўбе, Оқтов, Қарағанда, Нур-Султан, Семей ва Чимкентда ҳам жанаозенликлар билан бирдамлик акциялари бўлиб ўтди.