loader
Foto

Атирауда митинг қатнашчилари қуршовни ёриб ўтди ва майдонларга тўпланиб, йўлларни тўсиб қўймоқда

"Биз Манғистаудан!" – хайқирмоқда намойишчилар пайшанба куни КазТАГ Атирау вилояти бўйича мухбири таҳририятга юборган видеода.

Аввалроқ хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг катта колоннаси йўлини тўсмоқчи бўлди, лекин улар ёриб ўтишди ва майдонда тўплана бошлашди.

“У ерда йигитлар ҳибсга олинмоқда, биз йўлларни тўсиб қўямиз”, деб яна бир видеода намойишчилар бир-бирларига бақиришади; бошқа кадрда оломон йўлнинг нариги томонида жонли занжир бўлиб тизилганини кўриш мумкин.

Воқеа жойида кўп сонли хавфсизлик ходимлари бор, аммо намойишчилар улардан кўплиги аниқ.

Қозоғистонда норозилик намойишлари 2 январ куни эрталаб Жанаўзенда ва Манғистау вилоятининг бошқа аҳоли пунктларида бошланган. Автомобилчилар бир литри учун 60 тангадан 120 тангагача кескин ошган суюлтирилган газ нархини пасайтиришни талаб қилишди. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев вазиятга аралашиб, ҳукуматга вазиятни ўрганишни топширди; Вазирлар Маҳкамаси, ўз навбатида, ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар бериб, Манғистау вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари эгалари ёқилғи нархини литри учун 85-90 тангага туширганини маълум қилди. Шунингдек, ёқилғи қуйиш шохобчалари эгаларига нисбатан ҳам нарх бўйича ўзаро тил бириктиргани учун тергов бошланди.