Қозон ижроия қўмитаси билан келишиб олинган Хитойга қарши митинг ўз-ўзидан ғайриодатий феномен ҳисобланади, ахир эслатиб ўтамизки, Қозон ҳукумати охирги пайтларда татар миллий фаолларига митинлар ўтказишни ёки рад қилмоқда, ёки энг яхши ҳолатда чекка бир овлоқ жойларда ўтказишни рухсат бермоқда. Хитой ҳукуматига қарши норозилик митинги ўтказишни Қозон ижроия қўмитаси икки марта рад қилганди. Бунда коммунистлар ёки бошқа кучлар митингларини келишиб олиш борасида ҳукуматда ҳеч қандай муаммо бўлмаган.
Афсуски, ҳозирча бу митингни ҳам ўтказишнинг имкони бўлмаяпти, фақат бу сафар тақиқлаш туфайли эмас. Бу сафар ташкилотчиларнинг ўзида муаммо пайдо бўлди. Бу ҳақида Наиль Наибуллин «Idel.Реалии» нашри дурналистларига хабар берди:
«Афсуски, "Азатлык" татар ёшлари Иттифоқи митингни бекор қилиш ва келаси йилнинг январь ойига кўчиришга мажбур. Сабаб: кутилмаган вазият, форс-мажор. Митинг бош ташкилотчиси Рафик Каримуллинда оилавий муаммолар вужудга келди, яъни унинг яқин кишиси оғир хасталикка чалиниб қолди ва у беморга қараши лозим эканлиги сабабли 22 декабрда митингда иштирок эта олмайди. У тадбир ўтказиш жойида ягона ваколатли шахс эканлиги сабабли қонун нуқтаи назаридан митинг ўтказишнинг имкони бўлмайди. Шу сабабли митингни бекор қилиш ва уни 2019 йил январда ўтказишга қарор қилинди. "Азатлык" татар ёшлари Иттифоқи юзага келган вазият туфайли узр сўрайди».