loader
Foto

«Саҳиҳи Муслим шарҳи»

Мазкур нашр улуғ муҳаддис Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож Найсобурий томонидан битилган, олти ишончли ҳадис тўплам орасида иккинчи ўринда турадиган «Саҳиҳи Муслим» китобининг илмий-изоҳли таржимаси шарҳ ва тадқиқотига бағишланган.

«Саҳиҳи Муслим»нинг бу жилдида 1-396-ҳадислар мотуридий ақийдаси ва ҳанафий мазҳабига кўра батафсил изоҳланган. Ҳадислардан ҳукм олишнинг мазҳаблар бўйича талқини, турли оқим ва фирқаларнинг фикрлари ҳамда бузуқ қарашларига раддиялар келтирилган. Ровийлар ҳаёти ҳақидаги илмий маълумотлар билан бойитилган. Асарда келтирилган ҳадисларни тўғри тушуниш ва талқин қилиш ҳақида илмий йўналишлар тавсия этилган.

Асар Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти (Олий Маъҳад), «Мир Араб» олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларида, шунингдек, Ислом манбашунослиги, тарихчи-манбашунос мутахассисликлари бўйича таълим олувчи бакалавриат ва магистратура талабалари, мустақил тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

Таржима ва изоҳлар муаллифлари: Ҳикматуллоҳ Абиев, Абдуллатиф Аллоқулов, Ойбек Ҳошимов, Маҳмуджон Абдураҳимов

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси

Сана: 2023 йил

Ҳажми: 640 бет

ISBN: 978-9943-9429-7-4

Ўлчами: 70×100 1/16

Муқоваси: қаттиқ