loader
Foto

Бир яҳудий дўстига...

Софван ибн Ассал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир яҳудий дўстига: «Биз билан бу Пайғамбарнинг олдига боргин», деди. Шунда ҳалиги дўсти: «Уни Пайғамбар демагин. Агарда сени гапингни эшитса кўзлари тўртта бўлади», деди. Кейин икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордилар ва тўққизта очиқ оятлар ҳақида сўрадилар. У зот алайҳиссалом уларга: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилманглар, ўғрилик қилманглар, зино қилманглар, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирманглар, бегуноҳ инсонни султоннинг ҳузурига уни ўлдириши учун олиб борманглар, сеҳр қилманглар, рибо молини еманглар, покиза аёлларга бўхтон қилманглар, уруш кунида юз буриб қочманглар. Хоссатан, сиз яҳудийларга лозимки, шанба куни борасида ҳаддан ошманглар», дедилар. Ровий айтади: Сўнгра улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг қўл ва оёқларини ўпди ва «Биз сизнинг Пайғамбар эканингизга гувоҳлик берамиз» деди. У зот алайҳиссалом: «Сизларни менга эргашишдан нима маън қилди» дедилар Улар: Довуд алайҳиссалом Роббидан доимо Пайғамбар ўз зурриётидан чиқишини сўраб дуо қилган. Угар биз сизга эргашсак, яҳудийлар бизни ўлдиришидан қўрқамиз», деди (Имом Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган).



Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, бир яҳудий иккинчи яҳудийга: «Узини «Пайғамбар» деб даъво қилаётган кишининг олдига бориб, уни имтиҳон қилайлик», деди. Шунда ҳалиги дўсти боришдан элдин: «Уни «Пайғамбар» демагин. Агарда сени «Пайғабар» деган . апингни эшитса хурсанд бўлганидан кўзлари тўртта бўлади», деди. Кейин икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордилар ва тўққизта очиқ оятлар ҳақида сўрадилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларга ўнта шаръий аҳкомни баён қилдилар.

1. Аллоҳга бирор нарсани шерик келтирмаслик,

2. Уғрилик қилмаслик,

3. Зино қилмаслик,

4. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслик,

5. Бегуноҳ инсонни султоннинг ҳузурига уни ўлдириши учун олиб бормаслик,

6. Сеҳр қилмаслик,

7. Судхўрлик қилмаслик,

8. Покиза аёлларга бўхтон қилмаслик,

9. Уруш кунида юз буриб қочмаслик,

10. Шанба куни борасида ҳаддан ошмаслик.

Мазкур амаллардан охиргиси фақат яҳудийларга тегишли, аввалги тўққиз амаллар эса ҳамма умматга Одам алайҳиссаломдан қиёмат кунига қадар ҳаммага қатъий ҳаромдир.

Пайғамбар алайҳиссалом уларга бу жавобларни берганларида уларнинг ҳоллари мағлуб бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қўл ва оёқларини ўпдилар ва «Биз сизнинг Пайғамбар эканингизга гувохдик берамиз», дедилар. Шаҳодат калимаси уларнинг тилларидан ихтиёрсиз, мажбурий ҳолда чиқди. Лекин улар қалбидан иймон келтирмади. Сўнгра Набий алайҳиссалом улардан нима учун қалбдан иймон келтирмасликларини сўраганларида, улар икки сабабни иймон келтирмасликларининг узри деб кўрсатдилар.

1) «Ҳазрати Довуд алайҳиссаломнинг «То қиёмат кунига қадар менинг авлодимдан пайғамбар чиқар», деган дуолари бор. Сиз ҳазрати Довуд алайҳиссаломнинг наслидан эмассиз. Шунинг учун «Биз сизга иймон келтиролмаймиз, сизни пайғамбар деб қабул қилолмаймиз», дедилар.

2) Улар «Агар биз сизга иймон келтирсак ва эргашсак, яҳудийлар бизни жонимизга қасд қиладилар», деб ўзларининг хавф-хатарлари-ни баён қилдилар.

Грамматик тахдил: иборасидаги ...да иккита эҳтимол бор. Биринчиси, мусоҳаба учун. Шунда «Биз билан бирга бор» маъносида бўлади. Иккинчиси, таъдият учун. У ҳолда «Бизни олиб бор» маъносида бўлади. Бу икки эҳтимол ҳам тўғридир.

Ҳадисда У дедилар. Аслида дан кейин келган мақулун қавл жумла бўлиши керак эди. Бу ерда калимаси муфрад, дейилса, унинг олдидан деган мубтадо ҳазф бўлган, деб жавоб берамиз. Тўлиқ жумла кўринишида бўлади. Мубтадо ва хабар жумласи мақулун қавл бўлади.

Бу ибора қатгиқ ҳурсандчиликдан киноядир. Баъзилар: «Инсоннинг зоҳирида икки кўз бўлганидек, унинг ботинида ҳам иккита кўзи бўлади. Ҳам зоҳирий, ҳам ботиний ҳурсанд бўлса, шу ибора ишлатилади», дейдилар.

Бу икки яҳудий пайғамбар алайҳиссаломни имтиҳон қилиш учун очиқ оятлар ҳақида сўради.

Савол: Уларнинг саволидаги «очиқ оятлар» сўзидан нима тушунилади?

Жавоб: Бу ерда иккита қавл бор. Биринчиси, улар Мусо алайҳиссаломга Фиръавннинг муқобилига берилган тўққизта мўъжиза ҳақида сўраган эдилар.

Савол: Улар агар шу тўққиз мўъжиза ҳақида сўраган бўлса, Пайғамбар алайҳиссалом бошқа нарсани жавоб бердилар. Бу ерда савол ва жавоб ўртасида мувофиқлик топилмади. Бу савол ва жавоб ўртасини қандай мувофиқ қилинади?

Жавоб: Пайғамбар алайҳиссалом аввал уларнинг берган саволларига муовфиқ ҳолда жавобни берганлар. Сўнгра қўшимча тарзда уларга шафқат ўлароқ мазкур шаръий масалаларни баён қилмоқдалар. Ровий воқеани қисқартириб аввал берган жавобларини келтирмаган.

Иккинчи жавоб: Саволдаги «очиқ оятлар»дан мурод Тавротда келган аҳкомлардир. Улар Пайғамбаримизни имтиҳон қилиш мақсадида Тавротда келган тўққиз оят ҳақида сўрадилар. Мана шу рожиҳ кавлдир. Бу суратда савол ва жавоб ўртасида мувофиқлик бор ёки йўқлиги орасида савол юзага келмайди. Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ Мушкули Осорда худди шу тавжиҳни айтганлар. Яъни улар Пайғамбар алайҳиссаломни имтиҳон қилиш учун Тавротдаги аҳкомлардан гўраганлар. Набий алайҳиссалом уларга бу аҳкомларни баён қилиб берганлар.

Савол: Яҳудийлар шанба куни борасида ҳаддан ошишлари Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин бўлган эди. Нима учун буни зикр қилдилар?

Жавоб: Бу ҳаддан ошишни зикр қилишларидан мақсад шуки, умумий ҳукм сизларга буюрилганидек, хос ҳукм ҳам сизларга буюрилган эди. Сизлар умумий ҳукмга амал қилмаганларингдек, хос хукмга ҳам амал қилмагансизлар, деган маъно бўлган.

Пайғамбар алайҳиссалом улардан савол сўраганларида икки узрни баён қилдилар. Бири накдий ва иккинчиси ақлий. Аслида мазкур икки узр ҳам хато. Довуд алайҳиссалом ва бошқа барча Пайғамбарлардан Набий алайҳиссаломнинг келишлари ва у зотга иймон келтиришни ўз умматларига етказиш ахди олинган. Шундай бўла туриб, Довуд алайҳиссалом бу каби дуо қилишлари ақлга тўғри келмайди. Бу нақлий узр. Иккинчи узрлари ақлийдир. Яҳудийлар уларни Исломлари сабаб ўлдириб юбориши ҳам хато фикрдир. Чунки бир қанча яҳудийлар иймонга келдилар. Уларга бирор бир зарар етмаган. Шу туфайли улар келтирган бу икки узр ҳам хато ҳисобланади.

Яна ҳадиснинг иборасига қараймиз: жумласида хабари муқаддам. Ундан кейинги жумла масдар таъвилида бўлиб мубтадои муаххар. Иккинчи таркиб бўйича исми феъл жумласи эса масдар таъвилида бўлиб мафъулун биҳидир. Икки ҳолатда ҳам    жумлаи мўътаризия. Бу

жумлада феъли такдир қилинади. мафъулун мутлақ мафъулун биҳи бўлади. Ёки ихтисосга кўра насб бўлади. Яъни кўринишида бўлади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан