Бир кун аввал Исроил полицияси Шуафат қочқинлар лагерида бир фаластинлик ўсмирни «полициячиларга файер отишга тайёрланаётгани» сабаб отиб ўлдирган эди.
Исроил Миллий Хавфсизлик Вазири Итамар Бен-Гвир ишғол остидаги Шарқий Қуддусда вояга етмаган фаластинлик болани ўлдирган полициячидан жазо ўрнига мукофот беришни талаб қилди.
Хабарларга кўра, ўта ўнг қанот вакили бўлган сиёсатчи тергов идорасига ўз адвокатлари ҳамроҳлигида болани отиб ўлдирган полициячи кўрсатма беришни бошлашдан аввал келган.
«Улар бизнинг жангчиларимизни руҳини туширмоқчи. Уни бу ерга чақирмасликлари керак эди. У терговга эмас, мукофотга лойиқ», деди Бен-Гвир журналистларга.
Вазирнинг сўзларига кўра, полициячи «ўзидан кутилган нарсани қилган». У ҳуқуқ-тартибот идораларининг «ўзини кўрсатган» ходимини фахрий ёрлиқ билан тақдирлашга интилишини таъкидлади.
«Мен ҳарбийларга файер отмоқчи бўлган террорчини ўлдирган полициячини табриклайман. Террорчиларга шундай қатъият ва аниқлик билан қарши туриш керак», — деб ёзди Исроил департаменти раҳбари ижтимоий тармоқларда.
Исроил армияси радиосининг хабар беришича, воқеа юзасидан тергов бошланган.
Бир кун аввал Исроил полицияси Шуафат қочқинлар лагерида бир фаластинлик ўсмирни «полицияга файер отишга тайёрланаётгани» сабаб отиб ўлдирган эди.
Фаластин маъмурияти билан боғлиқ Қуддус губернатори 12 ёшли Рами Ҳамдан ал-Халхули ўқ отиш жароҳати натижасида ҳалок бўлганини айтди.