loader
Foto

Нетаняху ЦАХАЛнинг Рафаҳдаги хунрезлик режасини тасдиқлади

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ шаҳрида операция ўтказиш режасини маъқуллади, дейилди Исроил ҳукумати раҳбари идорасининг ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича баёнотида, дея хабар беради Ynet и The Times of Israel. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) гўёки Рафаҳнинг тинч аҳолисини эвакуация қилишга тайёрлигини тасдиқлабди.

«Халқаро босимга қарамай, биз Рафаҳга кирамиз, қолган ХАМАС батальонларини йўқ қилишни якунлаймиз, хавфсизликни тиклаймиз ва Исроил халқи ва давлатининг тўлиқ ғалабасини таъминлаймиз», — деди қонхўр Нетаняху (Исроил ТИВ Телеграм каналидан иқтибос) .

Исроил бош вазири 9 февраль куни Рафаҳ шаҳрида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлаш режасини маълум қилди. ЦАХАЛ қўшинлари шаҳарга киришидан олдин Бенямин Нетаняху Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни таъминлашга ваъда берган эди. Politico манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден Рафаҳда ҳарбий операция ўтказилса, Исроилга ёрдамни чеклаши мумкин. Канада, Австралия ва Янги Зеландия расмийлари ҳам Исроилнинг Рафаҳдаги операциясига қарши чиқди. Хуллас ҳамма қаршм бўлса ҳам Нетаняху буни амалга оширмоқчи, мараз.