loader
Foto

Украина қуролли кучлари фронтда русларнинг мақталган «Қиёмат куни» машинасини йўқ қилди

«Қиёмат куни» машинаси СССР да ишлаб чиқилган ва атом урушида қўмондонларни ташиш учун мўлжалланган.

Украина мудофаа кучлари атом уруши шароитларида қўмондонларни ташиш учун мўлжалланган «Ладога» «Қиёмат куни» машинасини йўқ қилишга эришдилар. Бу ҳақида ҳарбий эксперт Александр Коваленко, фронтдан олинган виедоларни таҳлил қилишда гапирди.

"Ладога" СССР даврида "Т-80" танки негизида ишлаб чиқилган. Истиқболли юқори ҳимояланган транспорт воситаси (ВТС) Ленинграддаги Киров заводи томонидан ишлаб чиқилган, бунинг учун 1982 йил махсус конструкторлик бўлинмаси – КБ-А ташкил қилинган.

Ушбу транспорт воситаси герметик бўлинма ва радиацияга қарши ҳимоя, мотор-трансмиссия ва фильтр-вентиляция блоклари, маълумотлар мажмуаси, яшаш учун мўлжалланган бўлинмадаги чиқинди ҳавони қайта тиклаш блокига эга ихтисослаштирилган алоқа воситаларига эга.

Машина экипажи – 2 киши, одамлар учун мўлжалланган бўлинмага 4 киши сиғади. Машинага мос равишда 1100 ёки 1250 от кучига эга ГТД-1000ТФ ёки ГТД-1250 двигатели ўрнатилган.

Машина Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф қилишда ўзини идеал тарзда кўрсатди, лекин СССР парчаланиб кетгандан кейин ҳеч кимга қизиқ бўлмай қолди ва «истеъфога чиқди». Жами 4 та "Ладога" ишлаб чиқарилган, ягона ишга лаёқатли машина эса Каменск-Шахтинский шаҳри (Ростов обл.) «Патриот» кўргазма маркази экспозицисида тақим этилган.

"Афтидан, бу ягона ишга лаёқатли нусха йўқ қилинган. Хулосани эса ўзингиз чиқариб оласиз", - таъкидлади эксперт.