loader
Foto

Юнон матбуоти ғарбнинг Россияга қарши сиёсати Туркияни супер кучга айлантиргани билдирилди

Юнонистон матбуотидаги охирги таҳлилларда Ғарбнинг Россияга қарши сиёсати Туркияни супер кучга айлантиргани билдирилди.

Юнонистон матбуотидаги охирги таҳлилларда Ғарбнинг Россияга қарши сиёсати Туркияни супер кучга айлантиргани билдирилди. Туркиянинг мудофаа саноати соҳасида эришган ютуқлари юнон матбуотида яна бир бор ёритилди. Грециянинг етакчи ахборот сайтларидан бири бўлган News Break, “Ғарбнинг Россияга бўлган душманлиги, Туркияни “супер давлат”га айлантирди. “Туркия ҳозирда саноат кучига айланди, айниқса мудофаа саноатида...” деди. Таҳлил хабарларида Ғарб дунёсининг Россияга муносабати ва Россияга қарши сиёсатининг минтақага таъсири баҳоланди. Бу ҳолат Туркия мудофаа саноати маҳсулотларига қизиқишни оширгани қайд этилди. Туркиянинг Америка Қўшма Штатларига (АҚШ) энг кўп артиллерия снаряд сотадиган давлат бўлишга тайёрланаётгани таъкидланди. АҚШ Мудофаа вазирлиги бу йил етказиб бериладиган турк компаниясидан 116 минг жанговар яроқли артиллерия снарядларини сотиб олди. Яна бир турк компанияси ҳам Техасда завод қургани эслатилди. Бу ерда 2025 йилга бориб Америкада ишлаб чиқарилган 155 миллиметрлик артиллерия снарядларининг тахминан 30 фоизи ишлаб чиқарилиши таъкидланди.