loader
Foto

Мисрда «Мусулмон-биродарлар» ташкилотининг 11 етакчиси умрбод қамоқ азосига ҳукм қилинди

Парламент собиқ спикери Саад ал-Кататни, «Мусулмон-биродарлар» раҳбари муовини Хайрат ал-Шатер (президентликка собиқ номзод, сайловда унинг ўрнига Муҳаммад Мурсий қатнашган), Иссам ал-Ариан, Муҳаммад ал-Белтажи ҳам жазоланганлар қаторидан ўрин олди.

Мисрнинг марҳум президенти Муҳаммад Мурсийга ҳам ушбу иш бўйича айблов қўйилди.

Суд шунингдек, Мурсийнинг офисидан уч нафар бошқа мансабдор шахсни худди шу айбловлар бўйича ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Қолган икки киши етти йилга қамалди, беш киши эса оқланди.

Ҳукмлар устидан 60 кун давомида шикоят қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ҳукумат тепасига келгач, ҳозирги президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси «Мусулмон-биродарлар» ташкилотини қонундан ташқарида деб эълон қилди, уларнинг минглаб тарафдорларини ҳибсга олдирди ва ўлдирди.